Жорий йилнинг 25 июлида “Давергеодезкадастр” қўмитаси раиси Абдушукур Абдуллаевнинг Андижон вилояти Хўжаобод туманида сайёр қабули ташкил этилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 июлида “Давергеодезкадастр” қўмитаси раҳбариятининг 2018 йилнинг иккинчи ярим йиллигида Қарақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг туман ва шаҳарларида жисмоний ва юридик шахслар билан сайёр қабуллар ўтказиш жадвали тасдиқланган эди. Унга мувофиқ, жорий йилнинг 25 июль санасида Андижон вилояти Хўжаобод туманида қўмита раиси Абдушукур Абдуллаевнинг сайёр қабули ўтказилиши режалаштирилган.
Шу муносабат билан, Сизда “Давергеодезкадастр” қўмитаси тизимидаги ташкилотлар хизматларидан фойдаланишда муаммолар ва ўзингизни қизиқтирган бошқа саволлар бўлса, 2018 йил 25 июль куни, соат 10:00 да Андижон вилояти Хўжаобод тумани ҳокимлиги мажлислар залида бўлиб ўтадиган сайёр қабулга ташриф буюришингизни сўраймиз.
Манба: ЎзА