Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Агентликда “Коррупция - миллий хавфсизликка таҳдид“ мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди
2018-07-20 | Жамият
Жорий йилнинг 19 июль куни Агентликда коррупция ҳолатларини олдини олиш, бу борада давлатимиз томонидан олиб борилаётган муҳим устувор масалаларга алоҳида эътибор қаратиш, шу жумладан, манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ ҳолатларни бартараф этиш мақсадида Агентлик раҳбарияти ва патент вакиллари ўртасида очиқ мулоқот шаклидаги учрашув бўлиб ўтди.
Тадбирда Агентлик мутахассислари томонидан “Коррупция-миллий хавфсизликка таҳдид“ мавзусидаги маъруза қилинди.
Учрашувда патент вакилларидан Агентликнинг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги турли иш режа ва дастурларида, манфаатлар тўқнашуви ва коррупцияга қарши курашиш бўйича Агентлик томонидан олиб борилаётган ишлар бўйича мониторинг ва таҳлил жараёнларида фаол иштирок этиш сўралди.
Шунингдек, учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 июлдаги “Давлат органлари ҳузурида жамоатчилик кенгашлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида“ги ПҚ-3837-сон Қарори ижроси юзасидан ҳар бир давлат органи ҳузурида жамоатчилик кенгашини ташкил этиш белгиланганлиги ҳамда ҳозирги кунда Агентликда ҳам мазкур Қарор ижроси юзасидан жамоатчилик кенгашини тузиш бўйича ишлар олиб борилаётганлиги таъкидланди.
Тадбир танланган мавзунинг долзарблиги ва аҳамияти боис баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги