Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
2018 йилнинг 19 июль куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори Х.Турахужаев туркиялик ишбилармонлар билан учрашди
2018-07-20 | Жамият
Тадбирда агентлик директори Х.Турахужаев меҳмонларни Ўзбекистонда хорижий инвесторлар учун яратилаётган қулайликлар, ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш йўлида тақдим этилаётган имтиёз ва преференциялар, Агентликнинг асосий фаолият йўналишлари, тадбиркорларга ва аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида давлатимиз раҳбари ташаббуси билан амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида батафсил тўхталди.
Жумладан, хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналарни рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган тартиб соддалаштирилганлиги, давлат хизматлари марказларининг замонавий биноларини қуриш учун инвесторларга берилаётган имтиёзлар атрофлича тушунтирилди.
Ўз навбатида, туркиялик ишбилармонлар ҳам агентлик директорини мазкур учрашувни ташкил этганлиги учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистонда ҳақиқатан ҳам ишбилармонлар учун, хорижий инвесторлар учун яратилаётган қулай шарт-шароитлардан мамнун эканлигини билдирдилар.
Самимий руҳда ўтган тадбирда давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида ўзаро тажриба алмашилди. Туркиялик ишбилармонлар Ўзбекистонда хорижий инвесторлар учун давлат хизматлари кўрсатишдаги афзалликлар ҳақида Туркияда фаолият юритувчи ишбилармонларга, албатта, етказишларини қайд этдилар.
Учрашув сўнггида Х.Турахужаев агентлик ўз ваколати доирасидаги соҳаларда мулоқот ва ҳамкорликка тайёр эканлигини билдирди
Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги