Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик бўлмаган паспорти муддати узайтирилганлиги тўғрисида
2018-07-20 | Жамият
ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти изоҳи.
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспортини олиш ва алмаштиришда фуқаролар учун қулай шароитлар яратиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2018-йил 30-июнь 494-сонли қарорига мувофиқ қуйидаги тартиб ўрнатилган.
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик бўлмаган паспорти амал қилиш муддати:
- Ўзбекистон ҳудудида 2019-йил 31-декабрга қадар;
- хорижий давлат ҳудудида паспорт амал қилиш муддати ниҳоясига етганига қадар узайтирилди.
Бунда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Ўзбекистон ҳудудидан фақат биопаспорт билан чиқишлари мумкин.
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик бўлмаган паспорти хорижда бўлиб турган фуқаролар учун Ўзбекистон ҳудудига кириш, шу жумладан учинчи давлатлар ҳудуди орқали транзи билан келиш учун ҳам амал қилиш муддатига қадар ҳақиқий ҳисобланади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги