Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Уйдан туриб СТИР (ИНН) олинг ёки унинг маълумотларини ўзгартиринг!

2018-07-19 | Технологиялар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги ”Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида“ги ПФ-5278-сон фармони ижросини таъминлаш юзасидан, Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my2.gov.uz​) да “Жисмоний шахслар учун СТИР олиш ёки СТИР маълумотларини ўзгартириш“ хизмати ишга туширилди. 

Мазкур хизмат орқали солиқ тўловчи мурожаати бўйича идентификацион рақамларини аниқлаб олиши, шунингдек СТИР маълумотларини қисқа вақт ичида ўзгартириши мумкин. Мурожаат юборилганидан сўнг СТИР гувоҳномаси электрон кўринишда мурожаатда кўрсатилган электрон почта манзилига тақдим этилади.

Хизматдан фойдаланиш учун паспорт нусхаси (яшаш жойи маълумотлари билан) керак бўлади. 

Давлат солиқ хизмати органларида солиқ тўловчига идентификацион рақам (СТИР) бериш ёки ҳисоб маълумотларига ўзгартириш киритиш учун солиқ тўловчи жисмоний шахс:

1. Тегишли амални танлайди (ҳисобга қўйиш ёки ҳисоб маълумотларига ўзгартириш киритиш);

2. Ариза шаклини электрон тўлдиради;

3. Сканнерланган паспорт нусхасини юклайди;

4. Доимий яшаш манзили бўйича давлат солиқ инспекциясига электрон аризани юборади.

Мазкур жараёндан сўнг 3 иш куни давомида давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилганлиги бўйича гувоҳномани аризада кўрсатилган электрон почта манзилидан олади.

Энди фамилия ёки шахсий паспорт маълумотларини ўзгартирган тақдирда, Ўзбекистон фуқаролари амалдаги СТИР маълумотларни ўзгартириш учун солиқ қўмитаси бўлинмаларига ташриф буюришлари талаб этилмайди. Уни my2.gov.uz​ орқали кўчага чиқмасдан туриб ёки ўзларига яқин Давлат хизматлари марказига бориб ўзгартиришлари мумкин. 

Хизматдан фойдаланинг ёки батафсил маълумот олинг.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться