Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Канада Элчиси билан учрашув
2018-07-19 | Сиёсат
2018 йилнинг 19 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Канаданинг мамлакатимизда ўз дипломатик миссиясини якунлаётган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) Жон Рональд Кёрни қабул қилди.
Бўлиб ўтган суҳбат чоғида барча жабҳаларда икки томонлама алоқаларнинг ижобий ўсиши кузатилганлиги қайд этилди ва сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар, туристик ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантиришдан икки томон ҳам манфаатдорлиги тасдиқланди/таъкидланди.
Учрашув якунида Вазир Элчига Ўзбекистон – Канада ҳамкорлигини фаоллаштириш, унга кўп қиррали тус беришга қўшган шахсий ҳиссаси учун миннатдорлик изҳор этди.
Канада Элчиси, ўз навбатида, самарали ва сермаҳсул фаолият кўрсатиши учун яратилган қулай шароитлар учун Ўзбекистон томонига миннатдорлик билдирди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги