Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Швейцария делегацияси – Самарқандда

2018-07-19 | Жамият

Швейцария федераль иқтисодиёт, таълим ва илмий тадқиқотлар вазири Йоханн Шнайдер-Амман бошчилигидаги делегация “Ўзбекистон–Швейцария бизнес форуми” доирасида Самарқандда бўлди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 11 декабрдаги “Жаҳон банки гуруҳи иштирокида “Бухоро ва Самарқанд шаҳарларини сув билан таъминлаш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди. Лойиҳада Самарқанд шаҳрида ичимлик сув таъминоти самарадорлиги, сифати, хавфсизлиги ҳамда таъминот корхоналарининг молиявий аҳволини яхшилаш кўзда тутилган. Лойиҳанинг умумий қиймати 60 миллион доллар миқдорида бўлиб, шундан Самарқанд шаҳрининг улуши 40 миллион долларни ташкил қилади. Ушбу маблағнинг 6 миллион долларлик улуши Швейцария томонидан молиялаштирилган.

Делегация аъзолари лойиҳа асосида вилоят “Сувоқова” давлат унитар корхонаси Самарқанд шаҳар филиали томонидан бажарилган ишлар ва мавжуд аҳвол бўйича маълумотлар билан танишди.

Мазкур лойиҳа доирасида шаҳарда 130,2 километр эскирган магистраль ва кўча қувурлари реконструкция қилинган. Автохўжалик парки учун 24 дона янги техника олинган. Эскирган 18 дона горизонтал ва 55 дона артезиан насос янгисига алмаштирилди. Лабораторияда таҳлиллар учун янги жиҳозлар ва кимёвий реогентлар олинган.

Шунингдек, шаҳардаги “Мулиён” сув тақсимлаш иншооти ускуналари замонавий, энерготежамкор ускуналарга алмаштирилган ва автоматлаштирилган бошқарув тизими ўрнатилган.

Янги ускуналар ва замонавий бошқарув тизими ҳисобига соҳада бугун электр энергияси 40 фоизга тежалиб, иш самарадорлиги бир неча бараварга кўтарилди. Тез-тез турадиган носозликларга барҳам берилди.

Меҳмонлар Самарқанд компьютер технологиялари ва гидромелиорация касб-ҳунар коллежига ташриф буюрди. Ташриф давомида делегация аъзолари 2015 йил 30 июнда имзоланган икки томонлама битимга мувофиқ ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида Ўзбекистон-Швейцария “Ўзбекистонда касбий кўникмаларни ривожлантириш” IV фаза лойиҳаси бўйича амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Бундан ташқари, коллеж қошидаги минтақавий касбий тайёргарлик марказида бўлиб, юқоридаги лойиҳа асосида сув хўжалиги соҳаси мутахассисларини тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари фаолияти билан қизиқди.

Шунингдек, делегация аъзолари Самарқанд туманидаги “Samfrut” МЧЖ шаклидаги қўшма корхона фаолияти билан танишди.

Меҳмонлар Самарқанднинг диққатга сазовор жойларини томоша қилди.

Меҳмонларга вилоят ҳокимининг ўринбосари Отабек Бобоев ҳамроҳлик қилди.

Манба: Самарқанд вилояти ҳокимлиги

Поделиться