Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Япония делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди
2018-07-19 | Жамият
Учрашувда меҳнат стажировкасини ташкиллаштириш бўйича икки томонлама ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлаш, Фарғона шаҳрида тиббиёт соҳаси ва озиқ-овқат саноати тармоқлари бўйича Японияга ишга юбориладиган мутахассисларни тайёрловчи ўқув марказини ташкил этиш ва шу орқали кунчиқар мамлакатга малакали ишчиларни юбориш масалалари муҳокама қилинди.
Япония делегати томонидан ушбу лойиҳани амалга ошириш учун тахминан 100 минг АҚШ доллари ҳажмида сармоя киритилиши ва янги ташкил этиладиган ўқув марказидан дастлабки тажриба амалиёти сифатида 100 нафар фуқаро Японияга ишлашга юборилиши таъкидлаб ўтилди.
Ўз навбатида, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Э.Муҳитдинов таклиф этилган истиқболли ҳамкорлик режаларини тўлиқ қўллаб-қувватлашини, келгусида Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Навоий ва Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ҳам бу каби ўқув марказларини ташкиллаштиришга тайёр эканликларини билдирди.
Учрашув якуни бўйича таклиф этилган лойиҳаларни амалга ошириш тартиблари келишиб олинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги