Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Plaza Hotelgroup GmbH” ва “Best Western” компаниялари тошкентда

2018-07-18 | Жамият

Ўзбекистонда илк бор Германиянинг “Plaza Hotelgroup GmbH” компанияси меҳмонхоналар тармоғи бўйича халқаро инвестицияларни тўғридан тўғри Ўзбекистонга киритади. Меҳмонхоналар тармоғини қуриш учун “Best Western”халқаро бренд остида қурилиш ишлари олиб борилади.

Шу муносабат билан Тошкент шаҳар ҳокимиятида Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Ж.Артиходжаев “Plaza Hotelgroup GmbH” компанияси раҳбариятини қабул қилди.

Маълумки “Plaza Hotelgroup GmbH” компанияси 2002 йилда ташкил этилган бўлиб, ҳозирги вақтгача Германия, Австрия, Чехия ва Голландия мамлакатларида 34 та меҳмонхоналарни қурган. “Plaza Hotelgroup GmbH”GmbH” компанияси меҳмонхоналарни қуриш бўйича энг тезкор ҳисобланади. Бу борада улар катта тажрибага эга. Шу билан бирга меҳмонхоналарни қайта таъмирлаш ва фойдаланишга топшириш имкониятига ҳам эга. “Plaza Hotelgroup GmbH” компанияси қурган ва таъмирлаган меҳмонхоналар “Best Western” бринди остида бошқарилади ва халқаро миқёсида шу ном билан тан олинган. “Plaza Hotelgroup GmbH” ва “Best Western”компаниялари бир бири билан жуда яхши алоқани ўрнатган.

Жумладан “Best Western”компанияси дунёдаги меҳмонхоналарни бошқариш тизими бўйича энг каттаси ва омадлиси ҳисобланади. Дунё бўйича “Best Western”корхонасига қарашли корхоналар 420 тани ташкил этиб, улар 100дан ортиқ мамлакатларда жойлашган. Ҳар куни 400.000 мингга яқин кишилар ушбу корхона меҳмонхонасидан фойдаланади. Business Travel News компанияси “Best Western”меҳмонхоналар 4 юлдузли меҳмонхоналар қаторида қўйиб келади.

Юқоридаги компанияларнинг ташрифидан асосий мақсад Ўзбекистон меҳмонхона бозорига кириб келиб, энг катта йирик шаҳарларда туристик меҳмонхоналар қуриш. Ўзбекистон, Тошкент Самарқанд. Бухоро, Хива. меҳмонхоналар тармоғини киритиб, Ўзбекистон бозорини халқаро даражадаги меҳмонхоналар даражасини олиб чиқиш.

Ўзбекистонга “Plaza Hotelgroup GmbH” компанияси томонидан 100 миллион доллор инвеститция киритилади. 3-5 йил давомида 6-8 тагача меҳмонхоналар қуриб битказилади.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Поделиться