Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Оператор, Интернет-провайдерларнинг муаммолари, саволлари тингланди!

2018-07-18 | Технологиялар

Вазирлик қошидаги Жамоатчилик кенгаши юртимиздаги алоқа операторлари ҳамда интернет провайдерлари билан уларни қийнаётган муаммолар ва ечимини кутаётган масалалар, очиқ саволлар юзасидан учрашув ўтказди. Учрашувда “Ўзбектелеком“ АК томонидан ҳамда Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси иштирокида ҳал қилиниши лозим бўлган масалалар яқиндан таҳлил қилинди. 

Учрашувда халқаро каналларнинг ўтказувчанлик даражаси ярим йил ичида 1,5 баробар оширилгани қайд этилди. Шу билан бирга, интернет-каналларнинг ҳамда ИП-транспорт нарх-навосини мақбуллаштириш муҳим масала бўлиб қолаётгани таъкидланди.

Учрашувда “Ўзбектелеком“ АК раҳбарияти томонидан 2018 йилнинг сўнгига қадар Интернет-канал нархи босқичма-босқич пасайтирилиши ҳамда мавжуд сиғимлар тезкорлик билан кенгайтирилиши маълум қилинди. Шу билан бирга, каналлар арендаси учун тарифларнинг пасайтирилиш ҳам муҳим вазифалардан бири бўлиб турибди. Қолаверса, “Ўзбектелеком“ АК инфратузилмасидан ижарага фойдаланишнинг тариф ва ягона тартиб ҳам қайта кўриб чиқилади. 

Жамоатчилик кенгаши муҳокамалари натижаси бўйича оператор ва провайдерлар учун Вазирлик қошида Экспертлар кенгашини тузиш таклифи илгари сурилди. Экспертлар кенгаши раиси Жамоатчилик кенгашига ҳар ойда интернет хизматлари бозорини ривожлантириш ва зарур муҳитни яратиш учун Интернет провайдерларнинг таклифларини тақдим этиб боради.

Шунингдек, йиғилишда айни пайтда Ўзбекистондаги минтақавий телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш бўйича вазифалар тайёрланаётгани, хусусан ҳудудларга оптик толали алоқа тармоқларини тортиш масаласи диққат-эътиборда экани қайд этилди. Жумладан учрашувда алоқа тармоқларини абонентларнинг уланиш нуқтасигача тортиш, яъни лойиҳалаштиришнинг “сўнгги миля“ тамойили бўйича замонавий ечимларидан фойдаланилаётгани айтилди.

Учрашув якунида оператор ва провайдерларга ҳудудларда кенг полосали интернетга уланиш бўйича Вазирликка ўзларининг сармоявий лойиҳаларини тақдим этиш таклиф қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться