Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Бишкек шаҳрида «Пенсия тизими мустақиллик даврида: эришилган ютуқлар, мавжуд муаммолар ва келажакдаги вазифалар» мавзусидаги халқаро конференция бўлиб ўтди
2018-07-18 | Иқтисодиёт
Жорий йилнинг 3-5 июль кунлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ижро этувчи директори Ё.Э.Турсунов бошчилигидаги вакиллари Қирғизистон Республикасининг пойтахти Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган халқаро конференцияда иштирок этишди.
Конференцияда нуфузли халқаро ижтимоий институтлар, жумладан, Пенсия ва ижтимоий жамғармалар Халқаро Ассоциацияси (MAPSF), Ижтимоий таъминот Халқаро Ассоциацияси (MASO), Евроосиё иқтисодий комиссияси (EEK) ҳамда Грузия, Молдавия, Қирғизистон, Россия, Қозоғистон ва Тожикистон мамлакатларининг ижтимоий соҳа ва пенсия таъминотига оид ташкилотлар вакиллари қатнашдилар.
Учрашув давомида МДҲ мамлакатларида пенсия таъминоти тизими ривожланиши, эришилган ютуқлар, мавжуд муаммолар, келажакдаги мақсадлар ҳамда пенсия таъминоти тизимига таъсир этаётган ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларни электрон тизимга ўтказиш, меҳнат миграцияси муаммолари ва ундаги иштирокчиларнинг пенсияга чиқиш ҳуқуқини сақлаб қолиш тизимлари кенг муҳокама қилинди.
Конференцияда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати директори Ё.Э.Турсунов «Ўзбекистон Республикасида пенсия тизими: Пенсия таъминоти тизимини ислоҳ этиш Консепцияси» бўйича маъруза қилди.
Ўзбекистон Республикаси пенсия таъминоти тизимини ислоҳ этишга тайёргарлик кўриш жараёни давом этаётган бир даврда ушбу халқаро конференция аҳамияти ва самарасини алоҳида қайд этиб ўтиш лозим. Конференцияда Ассоциацияга аъзо мамлакатларнинг пенсия таъминоти тизими олдида турган муаммолар ечими, уларнинг бугунги кундаги пенсия таъминотига оид эришган ютуқларини Ўзбекистон Республикаси пенсия таъминоти тизимида қўллаш қизғин муҳокама қилинди.
Шунингдек, бўлиб ўтган халқаро конференцияда дўстлик муносабатларини ривожлантириш, ўзаро ҳамкорлик ва пенсия таъминоти тизимида томонларни информацион қўллаб қувватлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ва Қирғизистон Республикаси Ижтимоий жамғармаси ўртасида ижтимоий суғурта ва пенсия таъминоти тизимида ҳамкорлик Келишуви имзоланди (келишувнинг тўлиқ матни билан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси расмий веб-сайтида танишиш мумкин:
Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги