Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Қашқадарёда навбатдаги семинар ўтказилди
2018-07-17 | Жамият
Қашқадарё стандартлаштириш ва метрология бошқармаси ҳамда Қашқадарё синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонаси Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирлиги Жанубий-Ғарбий махсус округ қўшинлари харбий қисмлари ва муассасаларининг метрология йўналишида ишлар олиб борувчи мутахассислари билан соҳадаги янгиликлар хақида тушунчалар бериш ҳамда бошқарма ва марказнинг иш фаолияти билан таништириш мақсадида 2018 йил 13 июль куни семинар ўтказди.
Семинарни бошқарма бошлиғи Д.Ризаев очиб “Ўзстандарт” агентлигида олиб борилаётган ислоҳотлар соҳага доир янгиликлар хақида маълумотлар бериб ўтди.
Сўнгра бошқарма ва марказнинг малакали мутахассислари сўзга чиқиб метрология, стандартлаштириш, маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштириш хақида умумий тушунчалар бериб ўтишди.
Семинар очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб қатнашчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.
Семинар сўнгида иштирокчилар бошқарма ва марказнинг бўлимлари ҳамда синов ва электротехника лабораториялари билан таништириб чиқилди.
Семинар иштирокчиларига Қашқадарё СМБ томонидан соҳага доир маълумотлар кўрсатилган 3 турдаги 60 дона тарқатма материаллар тарқатилди.
Манба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги