Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Малака оширган сафдорлар амалиётга кузатилди
2018-07-17 | Жамият
Ички ишлар органлари ходимларини бошланғич тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Тошкент шаҳар марказида бошланғич тайёргарликдан ўтган сафдор ходимларнинг тантанали битирув маросими ўтказилди.
Ички ишлар вазирлиги масъуллари, марказ ўқитувчи-ходимлари, битирувчилар ва уларнинг ота-оналари иштирок этган тадбирда мамлакатимизда юқори малакали, билим ва салоҳиятга эга ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
Сўзга чиққанлар марказда жорий йилда бошланғич тайёргарликдан ўтган сафдорларга муваффақият тилади.
– Ушбу марказда олган назарий ва амалий билимларим хизмат фаолиятимни самарали ташкил этишга ёрдам беради, – дейди Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармаси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази ходими Сайёра Мираҳмедова. – Жамиятимизда осуда ҳаётни таъминлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишда белгиланган хизмат вазифаларимизни астойдил бажаришга шаймиз.
Абдулазиз Мусаев, Фарҳод Абдурасулов (сурат) ЎзА
Манба: ЎзА