Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

София шаҳрида ўзбек-болгар савдо уйи ташкил этилди

2018-07-16 | Иқтисодиёт

2018 йилнинг 12 июль куни Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг София шаҳрига ташрифи доирасида Ўзбекистон-Болгария савдо уйининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда савдо уйи таъсисчилари сифатида ўзбек томонидан “Uztrade”​ ташқи савдо компанияси ҳамда Болгария томонидан “MBI Engineering Ltd”​ компанияси қатнашишди.

Очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.Отажонов, бошқа делегация аъзолари, шунингдек, Болгария ишбилармон доиралари вакиллари сўзга чиқдилар.

Тадбир давомида Болгария компанияларининг кўплаб вакиллари Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан танишиш имкониятига эга бўлди.

Тадбир иштирокчилари учун Республиканинг савдо-инвестицион салоҳияти тақдимоти бўлиб ўтди. Учрашувлар натижасида ўзбек маҳсулотларини Болгария бозорига етказиб бериш бўйича ўзаро савдо шартномалари имзоланди.

Мазкур савдо уйи экспорт ҳажмини ошириш, Болгария бозоридаги Ўзбекистон позициясини мустаҳкамлаш ва икки томонлама муносабатларни изчил ва кўп қиррали ривожлантириш мақсадида ташкил этилди.

“Uztrade” акциядорлик компаниясининг раҳбарияти мазкур савдо уйи ўзбек маҳсулотларини Болгария бозори учун доимий равишда тарғибот қилиб боришини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться