Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сайёр қабул Фарғонадаги муаммоларни ўрганди

2018-07-13 | Жамият

Фарғона шаҳридаги Матбуот уйида оммавий ахборот воситалари, ноширлик, матбаа, ахборот-кутубхона ва китоб савдоси билан шуғулланувчи жисмоний ва юридик шахсларнинг айрим муаммо ва таклифларини ўрганиш юзасидан 12 июль куни Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Бош директорининг биринчи ўринбосари С.Шукуров сайёр қабул ўтказди.

Унда ҳудудда босма оммавий ахборот воситаларини тарқатиш соҳасидаги муаммолар, ноширлик-матбаа маҳсулотларини тайёрлаш, ишлаб чиқариш, уларнинг савдоси ва қоғоз хомашё базаси билан боғлиқ бир қатор таклифлар тингланди.
 
Хусусан, М.Сулаймоновнинг хусусий секторга тегишли почта-тарқатиш ташкилотларининг ҳуқуқий механизмини бугунги кун талабидан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш, Ш.Аслоновнинг вилоят Ахборот-кутубхона маркази ташаббуси билан яратилган бир неча электрон адабиётлар – мультимедиа тўпламларини тарқатишга оид мурожаатлари ўрганиб чиқилди.
 
Тадбиркорлар Ж.Тожибоевнинг “Водий китоб фабрикаси”ни ташкил қилиш бўйича инновацион лойиҳа концепциясини амалга ошириш, Д.Абдуллаевнинг китоб савдо дўкони учун бино ажратиш юзасидан ёрдам берилиши таъкидланди. 
 
А.Маликовнинг ҳуқуқий тарғибот ва профилактика ишларини ёритишда фаоллик кўрсатаётган “Қонун ва ижро” газетаси фаолиятини такомиллаштириш юзасидан мурожаати ҳал қилинадиган бўлди.
 
Фуқаро М.Акбарованинг вилоятдаги кўзи ожиз болалар кутубхонасини брайл ёзувидаги китоблар ва электрон адабиётлар билан тўлдиришда Агентлик кўмаги зарурлиги ҳақидаги мурожаати алоҳида назоратга олиниши белгиланди.

Манба: ЎзА

Поделиться