Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Бош вазир ўринбосари, Молия вазири - Жамшид Кучкаров ва “Veolia” вакиллари,“Veolia” гуруҳи Вице-президенти бошчилигидаги учрашуви
2018-07-13 | Иқтисодиёт
Молия вазирлигида Бош вазир ўринбосари, Молия вазири - Жамшид Кучкаров ва “Veolia” компаниялари гуруҳи Вице-президенти Малика Гендурия ва бошқа вакиллар иштирокида музокаралар ўтказди.
Учрашув шу йилнинг март ойида ўтказилган музокараларнинг мантиқий давомидир. Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март ойида Наманган шаҳридаги иссиқлик таъминоти объектларини янгилаш, ҳамда Тошкент шаҳридаги сув ва оқава сув тармоқларини модернизация қилиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланган.
Музокаралар жараёнида энергия тармоқларини бошқаришнинг комплекс тизимини жорий этиш бўйича тажриба лойиҳаси, жумладан, Наманган шаҳрининг бир қисмида иссиқликни узлуксиз таъминлаш бўйича пилот лойиҳа, шунингдек, Тошкент шаҳрида сув таъминоти тизимини модернизация қилиш лойиҳаларининг техник-иқтисодий асослари тақдим этилди. Музокара иштирокчиларга лойиҳани ишлаб чиқиш режаси ва унинг тафсилотлари ҳақида маълумот берилди.
Маълумот учун: “Veolia” компаниялари гуруҳи саноат соҳасида 160 йилдан зиёд тажрибага эга ва жами 163 минг нафар ишчиларни ташкил этадиган дунёдаги этакчи компаниялардан бири ҳисобланади.
Ушбу йўналишда ишлар давом этмоқда.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги