Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
NCG Engineering компанияси раҳбари билан учрашув ўтказилди
2018-07-12 | Технологиялар
11 июль куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Корея Республикасининг NCG Engineering компанияси раҳбари, Eurabit МЧЖ ҚК таъсисчиси Жанг Ил Квон билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда томонлар рақамли иқтисодиётни ривожлантириш учун амалга ошириш кўзда тутилаётган инвестицион ҳамкорлик юзасидан фикр алмашдилар. Хусусан, NCG Engineering компанияси Ўзбекистонда реестр тақсимоти, яъни блокчейн технологиясини ривожлантиришда ўзаро ҳамкорлик қилишга тайёр эканини маълум қилди.
Томонлар тез орада вазирлик мутахассислари, ўзбекистонлик қизиқиш билдирган экспертлар учун тез орада муҳокама қилинган мавзулардаги тақдимотларни ташкил қилишга келишиб олдилар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги