Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги делегацияси Грузия Республикасига ташриф буюрди

2018-07-10 | Таълим

Германиянинг халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) билан ҳамкорликда амалга оширилаётган «Марказий Осиёда касбий таълим» лойиҳаси доирасида Грузиянинг Тбилиси шаҳрида жорий йил 26 июнь – 01 июль кунлари бўлиб ўтган “Касбий таълимда дуал тизимини жорий этиш тажрибаси” мавзусидаги халқаро минтақавий анжуманда вазирлик делегацияси иштирок этди.

Грузия Республикасининг Таълим ва фан вазирлигида касбий таълимда “дуал тизими” Грузиянинг таълим тизимида тутган ўрни, битирувчиларни ишга жойлаштириш, таълим жараёнида иш берувчиларнинг иштирокини таъминлаш бўйича илғор тажрибалар ва амалиётга бағишланган маърузалар ҳамда давра суҳбатлари бўлиб ўтди. Анжуман иштирокчиларига мисол сифатида қишлоқ хўжалиги тармоқларига иҳтисослаштирилган коллежида дуал тизими асосида ишлаб чиқариш корхоналари билан ҳамкорликда таълим жараёни ташкил қилинганлиги намойиш этилди.

Анжуман ва унинг доирасидаги давра суҳбатлари кўтаринки руҳда, савол-жавоблар ва қизғин мунозараларга бой тарзда ўтказилди. Ушбу сафар сермазмун бўлиб, таълим сифатини ошириш, тизимни ривожлантириш ҳамда ҳалқаро алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться