Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2018 йилнинг июль ойи учун биринчи даражали тўловларнинг молиялаштирилиши ҳолати юзасидан ахборот беради
2018-07-10 | Иқтисодиёт
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2018 йил июль ойида биринчи даражали (июнь ойининг иккинчи ярми учун иш ҳақи ҳамда меҳнат таътили) тўловларининг молиялаштирилиши юзасидан ўтказилаётган тизимли мониторинг натижалари бўйича қуйидагиларни маълум қилади.
Молия вазирлиги томонидан қуйи молия органларига бюджет ташкилотлари ходимларининг биринчи даражали тўловларини ўз вақтида тўланишини таъминлаш мақсадида 532,5 млрд. сўм миқдорида мақсадли маблағлар ажратилди.
Шу билан бирга бюджет ташкилотлари раҳбарлари ва бош ҳисобчилари томонидан ғазначилик органларига тақдим этилган тўлов ҳужжатлари асосида жорий йилнинг 6 июль ҳолатига июль ойи учун биринчи даражали тўловларнинг тўланиши республика бўйича 85,8 фоизни ташкил этди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 июлдаги ПФ-5469-сонли «Иш ҳақи, пенциялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармонини ижросини таъминлаш мақсадида Молия вазирлиги томонидан барча чоралар кўрилмоқда.
Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдорлари қайта ҳисоб-китоб қилинмоқда.
Бюджет ташкилотлари ходимларига тўланадиган иш ҳақи ҳамда меҳнат таътили графиги бўйича орқада қолаётган Навоий вилоятининг молия ва ғазначилик органлари раҳбарларига қаттиқ огоҳлантириш берилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги