Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Олмалиқ КМК“ АЖ 2018 йил I ярим йиллик якунлари

2018-07-09 | Иқтисодиёт

Ижтимоий-иқтсодий ривожлантиришнинг энг муҳим устувор йўналишларини бажарган ҳолда, “Олмалиқ КМК“ АЖ томонидан 2018 йил I ярим йиллик давомида товар маҳсулотлар ишлаб чиқариш таъминланди:

- амалдаги нархларда – 100,6 %;

- қиёсий нархларда – 100,7 %.

Товар маҳсулот ишлаб чиқариш ўсиш суръати 2017 йилга нисбатан қиёсий нархларда 102,0 % ташкил этди.

Мис қазиб олиш белгиланган топшириққа нисбатан 99,7%, мис маҳсулоти ишлаб чиқариш 104,9 %, шу жумладан ўз хом ашёси ҳисобидан 100,1% ташкил этди, рух металли 96,4 %, шу жумладан ўз хом ашёси ҳисобидан 101,1 %, сулъфат кислотаси 95,2 %, молибден учокиси 111,7%, аффинажланган олтин 101,5 % ва аффинажланган кумуш 100,8 % ташкил этди.

Мис хом ашёсини қайта ишлаш топшириққа нисбатан 100,0%, ўсиш кўрсаткичи 106,4% ташкил этди.

2018 йил I ярим йиллик давомида маҳсулотлар 141,0% экспорт қилинди.

2018 йил I​ ярим йиллик давомида “Узб РТХБ“ АЖ биржа савдолари орқали мис маҳсулотлари топшириққа нисбатан – 100,0%, рух металли – 100,0%, портландсемент – 107,1% сотиш амалга оширилди.

Ички бозорни тўлдириш мақсадида комбинат топшириққа нисбатан қиймати 11,6 млрд сўмлик (ҚҚС ҳисобисиз) ёки 100,6 % халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқарди, ўсиш суръати 101,9 % ташкил этди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.02.2018 йилдаги «2018 йил учун инвестицион ва инфраструктура лойиҳалари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПҚ-3507-сонли қарорига асосан«Олмалиқ КМК» АЖ томонидан хом ашёларни қазиб олиш ва қайта ишлаш қувватларини оширишга йўналтирилган 2 081,1 млрд. сўмлик капитал қўйилмаларни ўзлаштириш режаланган 6 та лойиҳа амалга оширилмоқда, шу жумладан:

Ўз маблағлари ҳисобига – 348,2 млрд. сўм;

Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағи – 1 234,9 млрд. сўм;

Тижорат банкларининг кредитлари – 498,0 млрд. сўм.

2018 йил I​ ярим йилликда 1258,5 млрд. сўмлик инвестиция ўзлаштирилди ёки истиқболга нисбатан 105,1% ташкил этди. Маблағларни ўзлаштириш қуйидаги тартибда амалга оширилди:

№ 

Номланиши

Режа
(млрд. сўм) 

Амалда
(млрд.

сўм)

% баж. 

1

Амалдаги “Қизил-олма“ кони негизида “Самарчўқ“ ер ости участкасини қуриш

18,0

18,4

102,3

2

Сурхондарё вилояти Шеробод туманида цемент заводини қуриш

863,8

864,6

100,1

3

«Ёшлик-И» конини ўзлаштириш

305,9

364,5

119,2

4

«Ёшлик-ИИ» конини ўзлаштириш

10,0

10,6

105,4

5

Хом ашёни қазиб олиш ва қайта ишлаш учун ишлаб чиқариш қувватини кенгайтириш (Қалмоққир, Сари-чўққи, СТЙТБ, АТБ, МБФ)

-

-

-

6

“Уч-кулоч” конини очиқ усулда ўзлаштириш

-

0,06

-

 

ЖАМИ

1197,7

1258,5

105,1

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.12.2016 йилдаги “2017-2019 йилларда тайёр маҳсулот турлари, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришнинг истиқболли лойиҳаларини амалга оширишни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида“ги ПҚ-2698-сонли қарорига биноан, “Олмалиқ КМК“ АЖ умумий қиймати 29,0 млд сўмлик 32 та лойиҳани амалга оширмоқда.

2018 йил I​ ярим йиллик давомида қиймати 43,3 млрд. сўмлик маҳаллийлаштирилган маҳсулот ишлаб чиқариш бажарилди ёки истиқболга нисбатан 306,4 % эришилди.

2018 йил I​ ярим йиллик маҳсулот ишлаб чиқариш харажатларини камайтиришга оид техник-ташкилий чора-тадбирлар мажмуи ишлаб чиқилган бўлиб, унга кўра маҳсулотни тан нархи 273,7 млрд сўм ёки 7,5% га камайтириш кўзда тутилган.

2018 йил I​ ярим йиллик давомида ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш бўйича чора-тадбирлар мажмуини бажаришдан кутилаётган натижа қиймати 6,7% топшириққа нисбатан 6,1 %, шу жумладан ишлаб чиқариш таннархи 6,3% топшириққа нисбатан 5,2 % ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.12.2016 йилдаги “Саноат тармоқлари корхоналарининг жисмоний ишдан чиққан ва маънавий эскирган машина-ускуналарини жадал янгилаш, шунингдек, ишлаб чиқариш харажатларини камайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида ПҚ-2692-сонли қарорига мувофиқ комбинат томонидан 2018 йилда қиймати 22361,1 млн. долларлик 360 та технологик жиҳозлар алмаштириш ва модернизация қилиш кўзда тутилган.

2018 йил I​ ярим йилликда қиймати 576,5 минг долларлик 23та технологик жиҳозлар алмаштирилди.

Комбинат томонидан бошқарув тизимини такомиллаштириш, молиявий-иқтисодий аҳволни мустаҳкамлаш ва дебиторлик ва кредиторлик қарздорликларни камайтириш мониторингини амалга ошириш бўйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

01.07.2018 йил ҳолатига кутилаётган дебиторлик қарздорлик муддати ўтган қарздорлик ҳосил бўлмаган ҳолда 436,2 млрд. сўм, кредиторлик қарздорлик эса 390,0 млрд. сўм.

Комбинат бюджет олдида ва иш ҳақи бўйича қарздорликка эга эмас.

“Олмалиқ КМК“ АЖ да 2018 йил учун тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилган ва тасдиқланган, уларни бажариш ҳисобига ёқилғи-энергия ресурсларини иқтисод қилишнинг кутилаётган кўрсаткичлар 2018 йил I​ ярим йилликда қуйидагиларни ташкил этди:

  • электренергияси – 66,5 млн. кВт/с;
  • ёқилғи – 16,9 млн. м³;

Иссиқлик энергияси манбааларини 19,2 млрд. сўмга иқтисод қилинди.

“Олмалиқ КМК“ АЖда алтернатив энергия манбаа кенгайтириш тадбирлари бажарилмоқда. 2018 йилда Ижтимоий объектлар бошқармасининг «Олтин-олма» панционатига 60 та гелиоускуна тадбиқ этиш кўзда тутилган бўлиб, йилига 0,2 млн. кВт/с электроэнергияни иқтисод қилиш имконини беради.

Корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларни чуқур ўрганиш вамақсадга мувофиқ жорий этилишини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикасининг корпоратив бошқарув бўйича илмий-ўқув маркази «Олмалиқ КМК» АЖ билан биргаликда ўқув қўлланмасини тайёрлади,ў ўзида акционерлик жамиятларида корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича сўнги йилларда қабул қилинган норматив-локал ҳужжатларини, корпоратив бошқарувнинг тарихи, корпоратив бошқарувнинг тамойиллари, хориж давлатларининг жаҳон тажрибаларини, корпоратив бошқарув тизимини келгусида ривожлантириш бўйича тавсияларни мужассам этади.

2018 йил I​ ярим йилликда «Олмалиқ КМК» АЖ нинг 3 нафар ходимлари Корпоратив бошқарув илмий-ўқув маркази томонидан ташкиллаштирилган “Корпоратив бошқарув: жорий этилиши, тамойиллари ва механизмлари” ва «ҲР-персоналларни бошқариш» курсларида ўз билим ва кўникмаларини оширишга мувофиқ бўлишди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 28 июндаги № 207 сонли ” Давлат улуши бўлган акционерлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини жорий этиш тўғрисида”ги қарорига асосан ”Олмалиқ КМК” АЖ Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган ”Олмалиқ КМК” АЖ фаолиятини самарадорлигини баҳолаш асосий кўрсаткичлари тўғрисида”ги қоидаларга кўра комбинатнинг 2017 йилдаги фаолияти самарадорлигини баҳолаш ўтказилган. ”Олмалиқ КМК” АЖнинг самарадорлик интеграл коэффициенти (ИКE) 2017 йил II ярим йиллик якунига кўра 458,07%ни ташкил этди (Агар ИКE кўрсаткичи 100 фоиздан ортиқ бўлса ижро органининг самарадорлиги юқори баҳоланади). Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги давлат активларини бошқариш марказининг расмий веб сайтида натижалар жойлаштирилган.

Дастурга биноан 2018 йилда 820 янги иш жойларини яратиш кўзда тутилган, шундан, соҳани ривожлантириш 280 та иш ўрни, инвестицион дастурга биноан 590 та иш ўрни яратиш кўзда тутилган.

2018 йил I​ ярим йилликда 350 та янги иш ўрни ташкил қилинди, шундан, соҳани ривожлантириш 74 та иш ўрни, инвестицион дастурга биноан 276 та иш ўрни яратилди.

Ишчи-хизматчиларни техник ўқитиш дастурига мувофиқ 2300 нафар ва иккинчи соҳани ўзлаштириш мақсадида 1047 нафар мутахассис малака ошириш курсларини ўқишди, раҳбарлардан ва мутахассислардан 934 киши, шу жумладан 374 киши ишлаб чиқаришдан узилган ҳолда малакаларини оширишди ва қайта тайёрлаш курсларида ўқитилди.

Тўлов-шартнома асосида 295 киши ўқимоқда, шунингдек Россия Федерацияси олий билим юртларида 146 киши таълим олмоқда. Тошкент давлат техника университетининг сиртқи ва кечки бўлимларида 112 киши, ҳамда Навоий давлат кончилик институтининг сиртқи бўлимларида 20 киши таҳсил олмоқда.

МИСиС Миллий Технологик Университети магистратурасида 13 нафар талаба сиртқи ва 4 нафар талаба кундузги бўлимларда таълим олмоқда.

2018 йил I​ ярим йиллик давомида комбинат таркибий бўлинмаларига бириктирилган касб-ҳунар коллежларининг 1875 нафари ишлаб чиқариш амалиётини ўташди. Шу вақт давомида 1056 нафар колледж битирувчилари ва 310 нафар Олий ўқув юрти битирувчилари ишга жойлаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йилдаги «Иқтисодиётнинг реал секторларига замонавий ахборот-коммуникацион тизимлар ва дастурий маҳсулотларни 2016-2018 йилларда татбиқ этишни ривожлантириш устувор вазифалари тўғрисида»ги ПҚ-2569 Қарорига мувофиқ иқтисодиётнинг реал секторларига замонавий ахборот-коммуникацион тизимлар ва дастурий маҳсулотларни 2016-2018 йилларда татбиқ этишни ривожлантириш бўйича «Олмалиқ КМК» АЖда умумий қиймати 18,8 млд сўмлик 6 та лойиҳа кўзда тутилган. Қарорни амалга ошириш даврида 4,1 млд. сўм маблағ ўзлаштирилди. Шулардан 2 та лойиҳа 2018 йилнинг ИВ чоракка қадар амалга ошириш режалаштирилган:

  • Сурхондарё вилояти Шеробод туманида жойлашган Цемент заводини технологик жараёнини автоматлаштириш тизимини тадбиқ этиш.
  • “Самарчўқ’” эр ости конини автоматлаштириш тизимини тадбиқ этиш.

Кўзда тутилган қиймати: 11,6 млд. сўм.

Тизим цемент ишлаб чиқариш жараёнини назорат қилиб туриш имконини беради

Моносхема сифатида заводнинг диспетчерига технологик жиҳозларни жами ишларни маълумотлар кўринишида киритилади, оператор иш жойидан туриб барча технологик жараёнини автоматлаштирилган ҳолда бошқаради, шунингдек кўпроқ сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришда энергоресурс (газ, элекртоэнергия) харажатларини қисқаришига эришилади.

Кўзда тутилган қиймати: 3,4 млд. сўм.

Автоматлаштириш тизимини асосий технологик жиҳозларни параметрларини автоматлаштирилган режимда назорат қилиб боради ва аварияни олдини олишда ҳимояни таъминлайди.

АКТ йўналишида минимал компютер саводхонлигини бўйича 111,6 минг сўмлик харажат билан 20 нафар ходим малака оширишга муваффақ бўлди.

Амалда фаолият юритаётган маълумотларни узатиш бўйича симсиз тизимни модернизациялаш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Радиоэлектрон воситаларни вақтинча тадбиқ этиш учун рухсатнома қўлга киритилди. Маълумотларни узатиш бўйича комбинатнинг олис корхоналаридан Оҳак заводи, Портлатувчи моддалар ишлаб чиқарувчи заводлари корпоратив тармоққа уланди. Мазкур йўналишдаги ишларни 2018 йилнинг ИИ чоракда якунига етказиш режаланган. Модернизациялаш олисда, етиб бориш мураккаб бўлган тоғолди ноҳияларда жойлашган бўлинмалар ўртасида маълумотларни узатиш тармоғининг ўтказиш 60 Мбит/с гача ошириш кўзда тутилган.

ОКМК прокси сервери учун Huawei RH2288 v3​ маркали янги сервер жиҳози ишга туширилди.

«Олмалиқ КМК» АЖда «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб қувватлаш йили» давлат дастури доирасида бешта устувор йўналишлар бўйича 12,2 млрд. сўмлик 39 та тадбир ишлаб чиқилиб тасдиқланган.

2018 йил I​ ярим йилликда 6,4 млрд. сўмлик тадбирлар бажарилди.

2018 йил I​ ярим йилликда комбинат ишчи-хизматчиларининг эҳтиёжини қондириш ва шаҳар бозорини гўшт-сут ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан тўлдириш мақсадида:

Гўшт маҳсулотлари – 30 т;

Сут маҳсулотлар – 1014 т.

Юқори турувчи ташкилотларнинг топшириқларини ўз вақтида бажариш ва ижро интизоми тизимини такомиллаштириш мақсадларида ”Олмалиқ КМК” АЖ Ижро аппарати таркибида(2017 йил 26 апрелидаги № 322 буйруқ) Юқори турувчи ташкилотлар топшириқлари бажарилишини назорат қилувчи хизмат ташкил этилган ва ижро интизоми ҳолатини танқидий баҳолаб бориш тизими жорий этилган.

Ўтган давр мобайнида ҳужжатлар ҳисоботи ва уларни ўрнатилган муддатларда ижро этилишини назорат қилишни ташкил этиш, жойларда Қонунлар, Ўзбекистон Репсубликаси Президенти ҳужжатлари, Ҳукумат қарорлари ижросининг боришини ўрганиш тизимини жорий этиш бўйича муайян ишлар олиб борилди, комбинат иш режасига биноан таҳлилий маълумотномалар расмийлаштирилган ҳолда баённомалар тузилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 апрелидаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустахкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида”ги ПҚ-2881-сонли қарори ва Вазирлар Маҳкамаси, Давлат бошқарув ва хўжалик органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоятлар, раён ва туманлар ҳокимларига интизомий жазоларни қўллаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2017 йил 10 майда тасдиқланган №264 низомга асосан «Олмалиқ КМК» АЖ лавозим раҳбарларига интизомий жазо чораларини қўллаш тартиблари тўғрисида” қоидалар тасдиқланган ва жорий этилган.

Ички қарорлар ижросини танқидий таҳлил қилиш, камчиликларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиш юзасидан муайян ишлар олиб борилмоқда.

2018 йил I​ ярим йиллик давомида «Олмалиқ КМК» АЖ жами расмийлаштирилган актлар 502 та бўлиб, шулардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2 та Фармони, 23та Қарори, 1 Фармойиши, 4 та топшириғи ҳисобланади. 37 та Президент Девони топшириғи, 453 та Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари, 161 та Бош вазир ва ўринбосарларининг топшириқлари, 178 та АТД Вазирлар Маҳкамасининг топшириқларидир.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг юқорида келтирилган ҳужжатлар (70 та) умумий ҳисобда 54 та қарорлар қабул қилинди, шу жумладан 46 та буйруқ, 2 та фармойиш ва 4 та комплекс чора-тадбирлар ҳисобланади.

Аҳоли билан очиқ мулоқотни таъминлаш, мурожаатларни батафсил ўрганиш ва масалаларни ижобий ҳал этиш мақсадида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш комиссияси ташкил этилган. Ҳар куни аҳоли қабули ташкил қилинган.

2018 йил I​ ярим йилликда 1885 та мурожаатлар келиб тушди, шундан 432 та ёзма ва 867 та оғзаки, 586 та электрон манзил орқали келиб тушган мурожаатлар. 126 та ариза бўйича чора кўрилди, 1668 та ариза бўйича тушунтирилди, 23 та қайтадан мурожаат қилганлар, 73 та ариза кўриб чиқилмоқда ва 11 рад этилди.

Аризалар мазмуни - моддий ёрдам кўрсатиш, ишга жойлашиш, даволаниш ҳамда уй-жой коммунал саволлари, ишқа қайта тикланиш ва комбинатнинг бошқа цехларига ишга ўтиш, ҳамда транспорт муаммолари ва бошқалар.

Манба: Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати

Поделиться