Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Тошкент жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади
2018-07-05 | Спорт
Жорий йилнинг 7-14 июль кунлари Тошкентда ёшлар ўртасида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.
Бугун нуфузли мусобақа олдидан “International hotel Тashkent” меҳмонхонасида Халқаро оғир атлетика федерацияси ижроия қўмитаси йиғилиш ўтказилди.
Айни пайтларда жаҳон оғир атлетикасида сезиларли ўзгаришлар рўй бермоқда. Бир неча йилдан буён мутахассислар томонидан билдирилаётган таклифлардан сўнг, ниҳоят халқаро ташкилот оғир атлетика қонун-қоидаларига, мавжуд вазн тоифаларига жузъий ўзгартиришлар киритишга қарор қилди. Бундан ташқари, спортчи ва жамоалар рейтингини аниқлаш тизими ҳам янгиланиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шаҳрилло Маҳмудов Осиё оғир атлетика федерацияси вице-президенти сифатида ижроқўм аъзоси ҳисобланади.
Манба: ЎзА