Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Молия вазирлиги ва Марказий банк ўртасидаги ахборот технологияларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари бўйича давра суҳбати ўтказилди

2018-07-05 | Иқтисодиёт

2018 йилнинг 28 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги, Ахборот-ҳисоблаш маркази мутахассислари Ўзбекистон Республикаси Марказий банк мутахассислари билан биргаликда замонавий ахборот технологиялари ёрдамида инновацион ғояларни тадбиқ қилган ҳолда, Давлат бюджети маблағларини шакллантириш ва уларни мақсадли йўналтиришда юқори самарадорликка эришиш чора-тадбирлари бўйича давра суҳбати ўтказилди.

Мазкур тадбирда Давлат бюджетига тушадиган ҳамда ундан амалга ошириладиган тўловлар бўйича операцияларнинг тезкорлиги ва шаффофлигини ошириш борасидаги барча технологик жараёнлар чуқур ўрганилди ва зарурий чора-тадбирлар белгиланди.

Шунингдек, йиғилиш давомида томонларни қизиқтирган масалалар юзасидан фикр алмашинилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Поделиться