Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ихтисослаштирилган АТ-мактабга қабул жараёнлари бошланди
2018-07-04 | Таълим
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб 2018-2019 ўқув йили учун 5-синф ўқувчиларини қабул қилиш мақсадида танлов эълон қилади.
Танлов математика, инглиз тили фанларидан ёзма шаклда давлат (ўзбек) тилида ўтказилади.
Танловда иштирок этиш учун қуйидаги ҳужжатлар топширилиши керак:
1. Мактаб директори номига ариза;
2. Туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси;
3. 086/У-шаклдаги тиббий маълумотнома;
4. Яшаш жойидан маълумотнома (вилоятдан келган ўқувчилар Тошкент шаҳрида яшовчи қариндошлари томонидан васийликка олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим қилиши шарт);
5. 3х4 ҳажмда 6 та фотосурат (оқ фон, мактаб формасида);
6. Ўқувчининг ўзлаштириш табели нусхаси (1-4-синф);
7. Ота ва она паспорт нусхалари;
8. Ҳужжатлар жамланмаси учун папка (файл папкаси).
Ҳужжатларни қабул қилиш Ихтисослаштирилган мактаб биноси 1-қаватида 2018 йил 2-20 июль кунлари соат 9:00дан 17:00 га қадар амалга оширилади.
Манзил: Мирзо Улуғбек тумани,Тепамасжид кўчаси, 4-уй.
Телефон рақами: 262-15-29 (қабулхона), 262-15-38 (ўқув бўлими)
Танлов Тошкент шаҳридаги Инҳа университети биносида шаффофликни таъминлаш мақсадида бевосита видеокузатувлар ўрнатилган ҳолда Инҳа университети ва Ихтисослаштирилган мактаб ўқитувчилари томонидан ўтказилади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги