Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Қирғизистон Республикасининг “JIA” Асоциацияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди
2018-07-04 | Иқтисодиёт
2018 йил 3 июль куни Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Қирғизистон Республикасининг “JIA” Бизнес Ассоциацияси ташкилотчилигида икки мамлакат ёш тадбиркорлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган ёш тадбиркорлик субъектлари ва Қирғизистон ёш тадбиркорлари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, савдо алоқалари йўлга қўйилиши ва кенгайишини қўллаб-қувватлашдан иборат.
Учрашувда делегация вакиллари Ўзбекистонда иқтисодиётнинг турли тармоқларини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган улкан ислохотлар ҳамда мамлакатимизда инвесторлар ва тадбиркорлар учун яратилган қулай шарт шароитлар ва имтиёзларни юқори бахолашди.
Учрашув давомида иштирокчилар, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ишбилармонлик муҳитини яҳшилаш, бизнесни қўллаб қувватлаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ҳуқуқий ҳимоя қилиш, мамлакат иқтисодиётининг инвестицион жозибадорлигини ошириш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.
Учрашув сўнггида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Қирғизистон Республикасининг “JIA” Асоциацияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси