Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қишлоқ хўжалигида тадбиркорлар учун яна бир қулай имконият

2018-06-26 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 майдаги «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга механизация ва сервис хизматларини кўрсатиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-3751-сонли қарори қабул қилинди.

Ушбу қарорга биноан 2018 йил 1 июлдан бошлаб қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга якка тартибдаги тадбиркорларга эксперимент тарзда механизация ва сервис хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга оширишга рухсат берилди.

Шунингдек, 2020 йил 1 январга қадар ўтказилган эксперимент натижалари бўйича машина-трактор паркларини бошқаришни ташкил этишнинг энг самарали шаклини қўллаш бўйича асосланган таклиф киритилади.

Бу борадаги чекловларнинг олиб ташланаётгани биринчи навбатда мазкур хизматлар бозорининг тезкор ривожланишига ва қишлоқ хўжалиги ерларининг зарур техника билан кенг қамраб олинишини таъминлайди, тадбиркорлик субъектларининг машина-трактор парклари фаолиятига фаол жалб этилаётгани, уларни ривожлантириш ва модернизация қилиш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Қарорда шунингдек, Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига қишлоқ аҳолисини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга механизация ва сервис хизматларини кўрсатиш бўйича фаолиятга жалб этиш юзасидан кенг қамровли тушунтириш ишларини олиб бориш, шунингдек, уларга ўз фаолиятларини ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатиш вазифаси юклатилган.

Шу асосда, қайд этилган қарор мазмун моҳияти бўйича тадбиркорлик субъектларига тушунтириш ишларини олиб бориш бўйича чора-тадбирлар давомли равишда амалга оширилиб берилади.

Қарор билан қуйидаги хавола орқали танишишингиз мумкин. 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси

Поделиться