Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Олий ўқув юртларига қабул давом этмоқда

2018-06-26 | Таълим

Олий таълим муассасаларида 2018/2019 ўқув йили учун қабул жараёни давом этмоқда. Фарғона давлат университетида ҳам абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш учун барча қулайликлар яратилган. 

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарасида навқирон авлодда янгича тафаккур шаклланиб, ҳаётга муносабати, дунёқараши ўзгармоқда. Бугунги ёшлар ўз келажагини пухта билим олиш, танлаган соҳасининг етук мутахассиси бўлишни эл-юрт равнақи йўлида самарали меҳнат қилиш билан уйғун ҳолда кўрмоқда.
 
Бу юртимизда ёшларнинг олий маълумотли бўлишга интилиши йил сайин ортиб бораётганида ҳам яққол намоён бўлаётир. Хусусан, жорий йил Фарғона давлат университетида 32 таълим йўналишига 2025 қабул квотаси ажратилган бўлиб, бу ўтган йилги қабул миқдорига нисбатан 425 тага кўпдир. 2018/2019 ўқув йилида мазкур олий ўқув юртида педагогика ва психология, мактабгача таълим, мусиқа таълими, зооинженерия (асаларичилик), амалий математика ва информатика каби янги таълим йўналишлари бўйича олий маълумотли кадрлар тайёрлаш режалаштирилган.
 
Давлатимиз раҳбарининг бевосита таклифи билан ташкил этилган зооинженерия (асаларичилик) йўналишига 20 та, мактабгача таълим йўналишига 100 та квота ажратилгани вилоятда мазкур соҳаларда мутахассис-кадрларга бўлган эҳтиёж юқорилигини кўрсатмоқда. Шунингдек, магистратура бўлимида 20 мутахассислик бўйича 101 та, 7 педагогик таълим йўналиши бўйича махсус сиртқи таълим учун 69 та қабул кўзда тутилган.
 
Айни кунларда университетнинг 7 биносида абитуриентлардан ҳужжат қабул қилиш ташкил этилди. Университетнинг марказий биноси олди ногиронлиги бор шахслар учун ҳужжат қабул қилиш жойи сифатида белгиланган.
 
– Қабул жойларида абитуриентларга тест синовларини топшириш технологиясини ўргатиш мақсадида компьютер ва видеопроектор ускуналари билан жиҳозланган маслаҳат хоналари ташкил этилди, –дейди Фарғона давлат университети қабул комиссияси масъул котиби Равшан Пирназаров. – Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари қабул жойларини қийналмасдан топиши учун махсус кўрсаткич ва чизма-схемалар ўрнатилди. Ҳар бир қабул жойи олдига эълонлар доскаси, таълим йўналишлари тўғрисида маълумот берувчи тарғибот воситалари ўрнатилгани, айниқса, қабулга оид саволларга жавоб бериш мақсадида маълумотлар маркази ва ишонч телефонлари ташкил этилгани қабул жараёнининг сифатли ва муаммоларсиз ўтишини таъминламоқда.
 
Фарғона политехника институтида ҳам 2018/2019 ўқув йили учун механика-машинасозлик, энергетика, қурилиш, ишлаб чиқаришда бошқарув, кимё-технология факультетларининг 30 таълим йўналиши бўйича 1905 та, 12 магистратура мутахассислигига 66 та қабул квотаси ажратилди. Институт қабул комиссияси таркибига 300 дан зиёд профессор-ўқитувчи бириктирилиб, ҳар бир факультетда биттадан “call centre” ташкил этилди, яъни факультетлардаги қабул жараёни, абитуриентлар ва уларнинг ота-оналаридан тушган мурожаатларга жавоблар юзасидан тўла ахборот берувчи марказ ўз фаолиятини бошлади. Факультетлар ва барча таълим йўналишлари, уларга ажратилган қабул квоталари, тест синовлари топшириладиган фанлар ҳақида тўлиқ маълумот берувчи баннерлар ўрнатилган.
 
– Махсус кўрсаткичлар орқали қабул жойини қийналмай топдим, – дейди Олтиариқ туманидан келган абитуриент Иқболжон Раҳмоналиев. – 2015 йилда туманимиздаги қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежини тамомлаганман. Ҳужжатларимни механика-машинасозлик факультети машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чиқаришини жиҳозлаш ва автоматлаштириш йўналишига топширдим. Тест синовларининг янги тартиб-қоидалари билан ҳам батафсил танишдим.
 

Маъсуджон Сулаймонов, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться