Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Республикасининг Лондондаги элчихонаси билан ҳамкорликда «Буюк Британия таълим муассасалари билан ҳамкорлик ўрнатиш» мавзусига бағишланган видеосеминар бўлиб ўтди

2018-06-26 | Таълим

Видеосеминарда Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари У.Бегимкулов, Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси Крис Аллан, Халқ таълим вазири ўринбосари С.Бабаходжаев, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раис ўринбосари Ш.Шорахметов ҳамда бошқа вазирлик ва идоралар раҳбар ходимлари, шунингдек Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасалари ўқув ишлари бўйича проректорлари қатнашди.

Видеосеминарда Ўзбекистон ва Буюк Британия олий таълим муассасаларининг ўзаро келишуви ва қўшма таълим дастурлари асосида талабаларни ўқитишни ташкил этиш, икки томонлама тан олинадиган диплом бериш, ўқув жараёнига юқори малакали хорижий олимлар, ўқитувчи ва мутахассисларнинг кенг жалб қилиш ҳамда Ўзбекистонда хорижий олий таълим муассасалари филиалларини очиш масалалари бўйича муҳокама этилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться