Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Коррупцияга қарши кураш борасида халқаро ҳамкорлик истиқболлари
2018-06-20 | Жамият
Австрия Республикасига ташриф доирасида Бош прокуратура делегациясининг Лаксенбург шаҳридаги Халқаро антикоррупция академиясида мазкур академия ректори Мартин Кройтнер билан учрашуви бўлиб ўтди.
Халқаро антикоррупция академияси раҳбарига республикада коррупцияга қарши курашиш, унинг даражасини минималлаштириш, давлат ва жамият ҳаётидаги коррупциоген омилларни бартараф этиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.
Хусусан, 2017 йилда Президент ташаббуси билан қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши кураш тўғрисида”ги Қонуни ва 2017-2018 йилларда коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастурига алоҳида эътибор қаратилди.
Халқаро-ҳуқуқий нуқтаи назардан БМТ коррупцияга қарши курашиш Конвенцияси ва ИХТТ Стамбул ҳаракатлар режасининг тавсияларини имплементация қилиш, жиноят ишларини тергов қилиш ва активларни қайтариш бўйича олиб борилган ишлар борасида айтиб ўтилди.
М.Кройтнер Ўзбекистонда ушбу соҳада олиб борилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлашини таъкидлаб, коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини ошириш мақсадида Академиянинг зарурий экспертлик салоҳиятини сафарбар қилишга тайёр эканлигини айтиб ўтди.
Бош прокурор Академия раҳбарини олиб борилаётган ислоҳотлар билан танишиш мақсадида Ўзбекистон Республикасига таклиф этди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси