Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ишчи гуруҳ йиғилиши

2018-06-20 | Жамият

2018 йил 19 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси ишчи гуруҳининг “Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни муҳокамасига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

Ишчи гуруҳ Ўзбекистон Республикаси Олий Суди, Бош прокуратураси, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, “Маҳалла” фонди ва бошқа манфаатдор идора ҳамда илмий доиралар вакилларидан таркиб топган.

“Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан  2018 йил 12 июнь куни қабул қилинди.

Қонуннинг мақсади Ўзбекистон Республикасида низоларни тартибга солишнинг муқобил усулларини ривожлантириш учун ҳуқуқий шарт-шароитлар яратишдан, Ўзбекистон Республикасининг суд тизимига тушадиган босимни камайтиришдан иборат.

Қонун фуқаролик ҳуқуқий муносабатлардан, шу жумладан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш муносабати билан келиб чиқадиган низоларга, шунингдек якка меҳнат низоларига ва оилавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларга медиацияни қўллаш билан боғлиқ муносабатларга нисбатан татбиқ этилади. Қонун жамоат манфаатларига ҳамда медиацияда иштирок этмаётган учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахл қиладиган ёки дахл қилиши мумкин бўлган низоларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Медиация институти бугунги кунда дунёнинг кўпгина мамлакатларида, шу жумладан АҚШ, Германия, Буюк Британия, Австрия, Япония, Хитой, Гонконг, Корея Республикаси, Ҳиндистонда ташкил этилган ва муваффақиятли фаолият кўрсатмоқда.

Ушбу Қонун муҳокамаси якунлари бўйича ишчи гуруҳ томонидан уни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

Поделиться