Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жаҳонгир Ортиқхўжаев: “Шаҳарда бузилиш ишлари пала-партиш олиб борилмоқда”

2018-06-19 | Жамият

“Энг катта муаммолардан бири Тошкент шаҳар бош режасининг йўқлиги ва унинг очиқ эмаслиги”, дейди Тошкент шаҳар ҳокими в.б. Жаҳонгир Ортиқхўжаев.

Ҳоким шаҳарнинг бош режаси очиқ эмаслиги тадбиркорларга ўз мулкини ҳимоя қилишга имкон бермаётгани ва улар эртасига ишонмаётганларини очиқ тан олди.
 
“Тошкент шаҳрида бузилиш ва кўчириш ишларининг пала-партиш олиб борилиши мулкдорларнинг ўз мулкини ҳимоя қилишга имкон бермайди. Инвесторларга режа асосида ишлашга имконият берилмайди. Шаҳарнинг ўрта ва узоқ муддатли стратегияси йўқ. Иқтисодий-ижтимоий режалар ҳар йили тасдиқланиб чиқилади. Бу эса узоқ муддатли режаларни тузишга имконият бермайди. Шаҳримиз ривожида тенглик йўқ. Аксарият сифатли хизматлар учун аҳоли шаҳар марказига келишга мажбур. Биз шаҳримизнинг ҳар бир тумани ривожланишини истаймиз. Юқори сифатли иш ўринлари ва ҳордиқ чиқариш ва ишлаш шаҳарнинг ҳар бир туманида бўлишига ҳаракат қилишимиз лозим. Шаффофлик етишмайди. Ер тақсимланишида давлат тендерлар ва буюртмалари ойдин эмас. Режалар доим ўзгаради. Кўрсатилаётган давлат хизматларининг сифати паст. Халқаро тажриба етарлича ўрганилмаяпти. Замонавий технологиялар суст қўлланилмоқда”, дейди ҳоким.
 
Жаҳонгир Ортиқхўжаев маърузасида очиқлаган камчиликлар анча вақт аввал ҳаётимизда бўй кўрсатаётган эди. Муаммоларни очиқ тан олишнинг ўзи бир катта қадам. Уларга тўғри ечим топиш эса ундан муҳим. Ҳоким муаммоларни санаб ўтиш билан бирга ечимларга ҳам эътибор қаратди. Тошкент шаҳрини ривожлантиришнинг узоқ, аниқ стратегиясини ишлаб чиқишни таклиф этди.
 

Анора Содиқова, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться