Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилотининг PISA​ бўйича масъул эксперти иштирокида видеоучрашув

2018-06-19 | Жамият

Жорий йилнинг 15 июнь куни Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи У.Н.Ташкенбаев ва Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилотининг PISA бўйича масъул эксперти (менеджери) Майкл Уорднинг иштирокида видеоучрашув ўтказилди.

Ушбу видеоучрашувдан кўзланган асосий мақсад, Ўзбекистонда таълим сифатини оширишда ривожланган давлатлар қатори PISA​ программасига ўтиш борасида бу дастурнинг асосий ўзига хос томонларини муҳокама қилиш эди.

Видеоучрашувни Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи У.Ташкенбаев жаноб Майкл Уордга Ўзбекистоннинг PISA​ программасига қўшилиш таклифи билан жўнатилган хати юзасидан ижобий жавоби учун миннатдорчилик билдириш билан бошлади.

Видеоучрашувда Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти TALIS​ бўйича масъул экспертлари жаноб Пабло Фрезер, Лизли Осуливан ва PISA​ бўйича масъул эксперти жаноб Майкл Уордлар қатнашиб, Ўзбекистон томонидан жўнатилган хат юзасидан Ўзбекистон 2021 йилда PISA​ программасида қатнашиш хоҳиш истаги борлиги билдирилган.

Жаноб Майкл Уорд Ўзбекистон PISA​ программасида қатнашиш таклифи билан чиққанлигидан мамнун эканлигини, ушбу программа орқали таълим сифатини шаффоф аниқлаш имкониятининг мавжудлигини таъкидлади.

Шунингдек, видеоучрашувда TALIS​ бўйича мутахассислардан бири Жаноб Пабло Фрезер ҳам иштирок этиб, TALIS​ нинг кейинги цикли 2024 йилда бўлиб ўтиши ҳамда бу жараёнларда ҳам Ўзбекистонинг иштирокини таъминлаш мумкинлигини айтиб ўтди.

TALIS​ да қатнашиш 2 та босқични ўз ичига қамраб олади.

  • Жойларда ўрганиш.
  • Асосий босқич, 2020 йил бошланади ва йил охирида натижаси берилади.

Биринчи босқич 2019 йил апрел ойининг биринчи ҳафтасида амалга оширилади.

Жараён 2019 йил апрелда бошланиб, бир ой давом этади. Ҳолат ўрганилиб асосий камчиликлар бўйича ечими аниқланиб, кейинги босқич 2020 март ойида бошланади.2019 йил апрелда жараённи бошлаш учун 2018 йил декабрдан ҳаракат бошланади.

Шундан сўнг инспекция бошлиғи У Ташкенбаев Ўзбекистонда айни пайтда таълим соҳасида реформа кетаётгани, таълим сифатини аниқлаш, аттестация ва аккредитация бўйича ишлар олиб борилаётгани, узлуксиз таълим тизимда яхши натижага эришиш учун ҳукуматимиз томонидан PISA​ программасида қатнашишга топшириқ олгани ҳақида батафсил тўхталиб ўтди.

PISA​ да қатнашиш учун давлат инспекцияси Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими вазирлиги, Халқ таълим вазирлиги, қолаверса таълим сифатига масъул бўлган ташкилотлар билан биргаликда иш олиб борилаётгани, Бу борада Миллий банк ва UNICEF​ билан ҳамкорликда турли масалаларга ойдинлик киритилаётгани таъкидланди.

Жаноб Майкл Уорд инспекция бошлиғи У.Ташкенбаевнинг фикрларига жавобан, Ўзбекистон номидан PISA​ да қатнашиш мақсадида юборилган расмий мурожаатни PISA​ ни бошқарув комиссияси томонидан мамнуният билан қабул қилинганини билдирди. Жаноб Майкл Уорд PISA​ ҳақида маълумот берар экан, PISA​ программасига саволлар тузишда стандартга эътибор берилишига қарамасдан, баъзи ҳолларда саволларнинг мураккаблиги ривожланган давлатларда ҳам юзага келиши билан боғлиқ масалаларга ойдинлик киритди.

Ривожланаётган давлатларга қоғоз вариантда шакллантирилган тестлар берилиши айтиб ўтилди. Ушбу тестлар базаси мамлакатда амал қилинадиган турли таълим тилларида ўтказилиши маълум қилинди. Шунингдек, видеосеминар жараёнида PISA​ ва TALIS​ программаларида Ўзбекистоннинг қатнашиши билан боғлиқ моддий ҳолатлар хусусида ҳам суҳбатлашилди.

Келгусида режалаштирилган ҳамкорлик алоқаларининг кейинги босқичида икки томонлама шартнома имзоланиши мақсад қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

Поделиться