Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

«Ўзбекистон Республикаси 2018 йилги солиқ-бюджет сиёсатидаги ўзгаришлар ва асосий янгиликлар» мавзусида сайёр ўқув курслари ўтказилганлиги тўғрисида

2018-06-19 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Ўқув маркази томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлардаги бюджет ташкилотларининг молия-ҳисоб бўлинмалари ходимлари учун «Ўзбекистон Республикаси 2018 йилги солиқ-бюджет сиёсатидаги ўзгаришлар ва асосий янгиликлар» мавзусида сайёр ўқув курслари ташкил этилди.

Мазкур ўқув курсларида 2018 йилда Ўзбекистон Республикаси бюджет сиёсатини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган тадбирлар, давлат бюджети параметрлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг маҳаллий бюджетлар маблағларини бошқаришдаги мустақиллигини ошириш, давлат сиёсатининг энг устувор йўналиши - ижтимоий соҳани ривожлантириш ҳамда аҳоли турмуш даражасини яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида умумий тушунчалар берилди.

Республикамизда солиқ солиш тизимини соддалаштириш ва солиқ юкини пасайтириш бўйича 2018 йилда солиқ қонунчилигига киритилган ўзгаришлар ва янгиликлар ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 декабрдаги «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2018 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги №ЎРҚ 454-сон Қонунининг мазмун моҳияти ёритиб берилди.

Шунингдек, ўқув курсларида давлат молиясини бошқаришни такомиллаштиришда олиб бориладиган ислоҳотларнинг асосий йўналишлари, ўрта муддатли бюджетлаштиришнинг ўзига хос жиҳатлари, бюджетнинг очиқлиги ва шаффофлиги даражасини таъминлаш масалалари ва бунда халқ фаоллигини янада ошириш, фуқаролар учун бюджет, уни яратиш ва жорий этиш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар тўғрисида маълумотлар берилди.

Сайёр ўқув курсларида иштирок этган бюджет ташкилотларининг жами 5500 дан ортиқ молия-ҳисоб бўлинмалари ходимлари бюджет жараёнини очиқлиги ва шаффофлиги даражасини ошириш, давлат молиясини бошқариш соҳасида солиқ-бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари, солиқ юкини камайтирилиши, солиқ тизимини соддалаштириш, маҳаллий бюджетларнинг даромадлар базасини мустаҳкамлаш ҳамда бюджетга тушумларни тўлиқлигини таъминлаш бўйича ўзларини қизиқтирган саволлари билан иштирок этиб, керакли маълумотларга эга бўлдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Поделиться