Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тор-500 форуми

2018-06-18 | Жамият

Жорий йилнинг 12 июнь куни пойтахтимизда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва ҳокимият ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши томонидан  давлат ҳокимияти ва хусусий секторни ўзаро яқинлаштириш ва улар ўртасида самарали ҳамкорликни йўлга қўйишга қаратилган “Топ-500” форуми ўтказилишини маълум қилган эди. Бугун Тошкент Ботаника боғида ўтказилган мазкур анжуманда Ўзбекистонда фаолият юритаётган элчилар, элчихоналарнинг савдо масалалари бўйича маслаҳатчилари ва бизнес соҳа вакиллари иштирок этишда.

Пойтахтимизда  Тошкент шаҳри ҳокимлиги, инвесторлар ва тадбиркорлар ўртасидаги ўзаро ишончли ҳамда очиқ  муносабат ўрнатилиши шаҳримиз тараққиётни янги босқичга олиб чиқади. “Top-500” форуми эса бу борадаги илк қадам қўйилганлигининг амалий исботи сифатида ташкил этилган. Ушбу нуфузли анжуман самараси ўлароқ пойтахтимизда тадбиркорларнинг “Тop-500” ҳамжамияти ташкил этилади.  Бу билан эса яқин келажакда Тошкент шаҳри Марказий Осиё шаҳарлари орасида  ҳар томонлама етакчи ўринга чиқиши режалаштирилган.
 
Тошкент шаҳар хокими Жахонгир Ортиқхўжаев сўзга чиқиб, тадбирга йиғилган тадбиркорлар диққатига келгусидаги режаларни биргаликда амалга оширишни, яъни пойтахтимиздаги йирик бозорларни шаҳар ташқарисида барпо этиш бўйича таклифлар билдирди. Жумладан:" Автомобил бозор"ини – Чиноз туманига, "Ўрикзор" ва "Бектўпи" бозорлари, шунингдек барча улгуржи бозорларни шаҳар ташқарида замонавий кўринишда бунёд этиш бўйича хамкорлик таклифларини ўртага ташлади.
 
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши ўз йўналишидаги мутлақо янги тузилмадир. Шу жиҳатдан форумда унинг  раиси Ҳикмат Абдураҳмонов мазкур тузилма фаолияти, аниқроғи ташкил этилишининг мақсади, тузилиши, таркиби ҳақида атрофлича маълумот бериб ўтди.

Инвесторлар, юртимиз ва хорижда самарали фаолият юритаётган компанияларнинг  эгалари, топ-менежерлари, опион етакчилари, бизнес ва инвестиция йўналишидаги экспертлар тадбирнинг асосий иштирокчиларидир.

Тадбирга, шунингдек, халқаро компаниялар, давлат тузилмалари, дипломатик корпус вакиллари, ОАВ ходимлари,журналистлар, блогерлар ҳам қатнашишди.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Поделиться