Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Сувоқава таъминоти хусусидаги келишув
2018-06-18 | Жамият
Жорий йилнинг 17 июнь куни Жаҳон банкининг сув масалалари бўйича миссия вакиллари Бухорога ташриф буюришди. Делегация аъзоларини Бухоро Халқаро аэропортида вилоят ҳокими ўринбосари Н.Ҳамдамов ҳамда «Сувоқава» ДУК директори И.Холмуродов кутиб олишди.
Вилоят ҳокимлиги биносида бўлиб ўтган учрашувда делегация вакилларининг шаҳримизга ташрифи давомида Қоракўл ҳамда Олот туманлари сув таъминоти ва Бухоро шаҳрининг сувоқава таъминоти лойиҳалари ҳақидаги масалалар тўғрисида фикрлар алмашилди.
Ҳамкорлик учрашувидан сўнг делегация аъзолари Бухоронинг қадимий масканлари бўйлаб саёҳат қилишди. «Исмоил Сомоний» ва «Чашмайи Аюб» мақбаралари, «Арк» қўрғони, «Пойи Калон» мажмуаси, «Мири Араб», «Улуғбек», «Абдулазизхон», «Кўкалдош», «Нодир Девонбеги» мадрасалари, «Тоқи Телпакфурушон», «Тоқи Саррофон», «Тоқи Заргарон» каби қадимий савдо расталари, «Масжиди Калон» жоме масжиди, «Минорайи Калон» минораси, «Лаби Ҳовуз» ансамбли каби меъморий обидалар делегация аъзоларида катта таассурот қолдирди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги