Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган ишлар
2018-06-18 | Жамият
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Обод маҳалла» дастурига мувофиқ жорий йилнинг 4 июнь кунидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг Навоий вилояти Халқ қабулхонаси, вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Адлия бошқармаси, Давлат хизматлари агентлигининг раҳбар ва ходимлардан «Ишчи гуруҳи» шакллантирилиб Тошкент шаҳар, Сергели туманининг 39 та маҳаллаларида яшовчи аҳолининг ижтимоий аҳволи, турмуш тарзи юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Навоий вилояти ФВБ ходимлари томонидан амалга оширилган ўрганишлар натижасида, узоқ йиллар давомида ногиронлиги сабабли ногиронлик аравачасига муҳтож 10 нафар фуқароларга, жорий йилнинг 15 июнь-“Рамазон ҳайити” байрами муносабати билан, Навоий вилоят ҳокими Қ.Турсунов томонидан тақдим этилган 10 дона ногиронлик аравачаси топширилди.
Шунингдек, Навоий вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи ташаббуси билан «Иттифоқ» МФЙ 30 уй 22 хонада яшовчи ИИ гуруҳ ногирони Л.Маметованинг хонадони ўз ҳисобидан таъмирлаш ишлари амалга оширилди. 2 хоналик хонадонни таъмирлаш 12 июнда бошланди ва 15 июнда, “Рамазон ҳайити” байрамида таъмирдан чиқарилди.
Хонадонда таъмирлаш ишлари олиб борилган даврда уй эгаси Л.Маметова Тошкент Тиббиёт Академиясида даволаниб қайтди.
Ўрганишлар натижасида аниқланган кўп қаватли уйлар ёнидаги таъмирталаб болалар майдончалари ва янги қуриладиган болалар майдончалари учун Навоий вилоятидан 5 та юк автомашиналарида 120 тонна қизилқум олиб келтирилди.
Ушбу хайрли ишларни амалга оширишда Навоий вилоятидан келган 26 нафар ФВБ ходимлар кеча-кундуз меҳнат қилишмоқда. Сергели туманида «Обод маҳалла» дастури юзасидан ўрганиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш ишлари давом этмоқда.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги