Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Обод бўлаётган маҳалла
2018-06-18 | Жамият
“Обод қишлоқ” дастури доирасида Фарғона вилояти Қувасой шаҳридаги Пакана маҳалласида ҳам кенг кўламли бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда.
Айни кунга қадар дастур ижроси бўйича ҳудуддаги 66 хонадон таъмирланди. Пакана – Ўрикзор – Қақир йўналишидаги кўприк қайта тикланди, асфальтлаш, йўл бўйлаб тунги ёритиш чироқлари ўрнатиш ишлари бажарилди. Маҳаллага янги лоток ариқлар ўрнатилди.
Шунингдек, кутубхона, маҳалла гузари, чойхона, ёшлар учун кичик футбол стадиони, ўйин майдончалари қуриш, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари барпо этиш ишлари режа асосида амалга оширилмоқда.
Маҳаллада мавжуд сув қувурлари эскиргани боис аҳоли ҳозиргача тоза ичимлик сувини ташиб келтирган. Айни пайтда муаммони бартараф этиш ишларига ҳам киришилиб, ҳудуддаги умумий узунлиги 3,5 километр бўлган ичимлик суви тармоғи янгиланмоқда.
Муқимжон Қодиров (сурат), ЎзА
Манба: ЎзА