Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Андижон вилоятида бошоқли дон экинларининг суперэлита уруғларини тайёрлаш ишлари бошланди

2018-06-14 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 сентябрдаги ПҚ-3281-сонли “2018 йилда қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш чора-тадбирлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида”ги Қарорига асосан жорий йилда республикамиз бўйича 1107,1 минг гектар сувли майдонда бошоқли дон экинлари жойлаштирилиб, белгиланган муддатларда ғаллани парваришлаш тадбирлари ўтказилди.

Мазкур қарор билан Дон ва дуккакли дон экинлари илмий-тадқиқот институти ва унинг ҳудудий филиаллари, илмий-тажриба станциялари томонидан 490 гектар сувли майдонларда 1470 тонна суперэлита уруғларини тайёрлаш белгиланган.

Жумладан, Андижон вилоятида жойлашган Дон ва дуккакли дон экинлари илмий-тадқиқот институтининг 55 гектар тажриба ва уруғ кўпайтириш майдонларидан 165 тонна “Ёғду”, “Бобур”, “Давр”, “Дурдона”, каби маҳаллий ҳамда “Зимница”, “Звезда” ва бошқа хорижий навларнинг бирламчи уруғлари етиштирилди.

Бугунги кунда ушбу майдонларда уруғлик донни ўрим-йиғим ишлари бошлаб юборилди. Институт директори, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори Равшан Сиддиқовнинг сўзларига қараганда, маҳаллий навларимизнинг ҳосилдорлиги ва эртапишарлиги бўйича кўрсаткичлари хорижий навлардан қолишмаяпти. Ушбу навларининг потенциал ҳосилдорлиги 75-80 ц/га ни ташкил қилмоқда.

Инновацион ривожланиш вазирлиги бошқарма бошлиғи Мўмин Толибов ва Уруғчиликни ривожлантириш маркази директорининг биринчи ўринбосари Улуғбек Жавлиев ушбу майдонларни кўздан кечириб, тайёрланаётган суперэлита уруғларини келгусида марказга қарашли элита-уруғчилиги хўжаликларида экиш ва уруғларини кўпайтириш бўйича ўзларининг тавсияларини беришди.

2019 йил ҳосили учун 302,4 минг тонна, шундан сувлида 276,8 минг тонна, лалмида 25,6 минг тонна сифатли уруғликларни тайёрлаш бўйича барча чоралар кўрилмоқда. 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться