Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ички ишлар вазирлиги Ёшлар иттифоқининг Етакчилар кенгаши ва бир гуруҳ фаол ёш ходимлар эзгу ташаббус билан чиқдилар

2018-06-14 | Жамият

Бугун юртимизда ёшлар жамиятнинг ҳар бир соҳасида фаол, ташаббускор. Чунки, мамлакатимизда ёшлар манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, орзу интилишлари амалга ошишига кўмаклашиш, моддий ва маънавий жиҳатдан ёрдам кўрсатиш, уларни қийнаётган муаммоларни ўрганиб, таҳлил қилиш ва ечимини топишга алоҳида аҳамият қаратилмоқда.

Бугун ИИВ Ёшлар иттифоқининг Етакчилар кенгаши ташаббуси билан эзгу тадбир ташкил этилди. Аниқроғи “14 июнь – Халқаро донорлар куни” муносабати билан Вазирлик тизимидаги ёш ходимлар “Хавфсиз қон - оналар ва болалар саломатлиги учун” шиори остида ихтиёрий равишда қон топширдилар.

Маълумки, сўнги йилларда қон касалликлари, онкологик касалликлар кўпайиши туфайли, даволаш тизимида қўлланиладиган донорлар қонига бўлган талаб кундан-кунга ортиб бормоқда.

Шифокорларнинг таъкидлашларига кўра, шундай гематологик касалликлар – лейкозлар, гемофилия, апластик анемиялар ва жарроҳлик амалиётларини қон компонентларисиз самарали даволаб бўлмайди.

Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти ҳузуридаги Республика Қон марказида 200 нафарга яқин ёш ходимлар иштирокида ўтказилган ушбу тадбир ички ишлар органларининг таркибий ва ҳудудий бўлинмаларидаги ёшларнинг фаол фуқаролик позициясини ва соғлом турмуш тарзига ижобий ёндошувини шакллантириши ва бошқа ёшларни ҳам эзгу ташаббусга чорлаши билан аҳамиятлидир.

– Ушбу тадбир Ички ишлар вазирлиги тизимидаги ёш ходимларнинг ташаббуси асосида ташкил этилиб, 30 июнь – мамлакатимизда “Ёшлар куни” байрами арафасида бу каби хайрли тадбирларни ички ишлар органлари сафларидаги ёш ходимлар томонидан барча ҳудудларда ўтказилиши режалаштирилган, - дейди ИИВ Ёшлар иттифоқининг Етакчилар кенгаши раиси, майор Хуршид Рўзиев. – Бир сўз билан айтганда, тинчлик йўлида жон беришга онт ичган юрт посбонларининг оналар ва болалар саломатлиги йўлида қон топширишларини эзгу ташаббус сифатида баҳолаб, ушбу хайрли тадбирнинг кенг қулоч ёйишини ва беморлар саломатлигини тиклаш йўлида самара беришини истаймиз.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Поделиться