Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Вазир саҳифаси расмий мақомга эга бўлди

2018-06-13 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Азим Ахмедхаджаевнинг Facebook​ тармоғидаги саҳифаси (https://www.facebook.com/a.akhmedkhadjaev/) расмий мақомга эга бўлди.

Ижтимоий тармоқдаги саҳифа кузатувчилари билан виртуал мулоқот ўзаро ишончли ахборотга асосланади. Фойдаланувчилар тасдиқланган саҳифа орқали вазир фаолияти, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги расмий янгиликларни бевосита кузатиб боришлари мумкин.

Саҳифанинг расмий мақомга эга бўлиши сохта профиллар ҳамда ёлғон хабарлар тарқалишига чек қўяди, маълумотларни тез ва осон ажратиб олишга хизмат қилади. Facebook​ тармоғининг қидирув тизими фойдаланувчига калит сўзлар бўйича биринчи бўлиб тасдиқланган саҳифадаги ахборотларни тақдим қилади.

Facebook​ 2013 йилнинг май ойидан бошлаб йирик аудиторияга эга давлат ва жамоат арбоблари, жумладан раҳбар ва сиёсатчилар, таниқли шахсларга кўк рангли тасдиқ белгисини бериб келади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться