Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Суғдиёнанинг қиёфаси ўзгаради, кўп қаватли уйлар капитал таъмирланади

2018-06-13 | Жамият

Вилоят ҳокими Т.Жўраевнинг аҳоли билан навбатдаги учрашуви Суғдиёна масканида бўлди.

Учрашувда ҳудуд ижтимоий-муҳандислик, йўл инфратузилмаси, кўп қаватли уйларни таъмирлаш бўйича аҳолига маълумот берилди. Республика Президентининг жорий йил 16 мартдаги қарори билан “Самарқанд вилоятини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармаси”га 50 миллион доллар миқдорида маблағ ажратилган. Ушбу жамғарма ҳисобидан шу йилнинг ўзида Самарқанд шаҳридаги тўртта ҳудудда улкан ободонлаштириш ишлари амалга оширилади. Хусусан, Суғдиёна масканида мавжуд 68 та кўп қаватли уйнинг том, ертўла, ички муҳандислик тармоқлари мукаммал таъмирланади.

Кўп қаватли уйларга туташ ҳудудлар ободонлаштирилиб, 11 та болалар майдончаси, 15 та катталар спорт майдончаси, 17 та аҳоли йиғинлари учун айвон, 3 та ўйин майдончаси ва битта автомобиллар учун тураргоҳ қурилади.

Маскан ҳудудидаги ичимлик сув тармоқларини тўлиқ янгилаш, ҳудудни ўраб турган Али Қушчи, Тонг, Нарпай кўчаларини ҳамда ички 5,1 километр йўлларни, тунги ёритиш ва ирригация тармоқларини мукаммал таъмирлаш ҳам ушбу режага киритилган. Бу ишлар учун 15,1 миллиард сўм маблағ сарфланади.

Тадбир иштирокчилари турли масалаларда вилоят ҳокимига мурожаат қилишди. Жумладан, кўп қаватли уйлардаги қўшимча иншоотлар бошқаларга халал бераётгани бир неча бор тилга олинди.

Вилоят ҳокими бундай ҳолатларнинг олдини олиш ва бартараф этишда аҳолининг фаол бўлиши, жамоатчилик назорати ҳам жуда муҳим эканига эътибор қаратди.

 

Анвар Мустафоқулов.

 

Манба: Самарқанд вилояти ҳокимлиги

Поделиться