Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ички ишлар вазирлиги академиясида китоб ярмаркаси ташкил этилди
2018-06-12 | Жамият
Унда ижтимоий-сиёсий, бадиий асарлар, жаҳон адабиёти ҳамда қонунчиликка оид китоблар академия тингловчилари эътиборига ҳавола этилди.
– Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини оширишга доир қарори мутолаага бўлган меҳримизни янада ошириб, ўқишли китобларнинг нашр этилишига сабаб бўлмоқда, – дейди академия тингловчиси Нодирбек Сайфиддинов. – Академияда китобхонлик маданиятини ошириш, мафкуравий таҳдидлар ва ёт ғояларга қарши курашиш мақсадида бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиб келинади. “Энг илғор китобхон ходим”, “Энг илғор китобхон курсант” кўрик-танловлари, муаллифлар билан учрашувларнинг мунтазам ўтказилиши бизни эзгу мақсадлар сари чорлайди, албатта.
Гулноза Бобоева, ЎзА
Манба: ЎзА