Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ШҲТга аъзо давлатлар МККнинг Пекин шаҳридаги мажлиси тўғрисида

2018-06-08 | ШҲТ

2018 йилнинг 4-8 июнь кунлари Пекин шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгаши (МКК) мажлиси бўлиб ўтди.

Ҳиндистон, Покистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Россия, Хитой ва Ўзбекистоннинг ваколатли вакиллари томонидан ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг Циндао шаҳрида (Хитой) бўлиб ўтадиган 18-мажлиси кун тартибига киритиладиган масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, якуний ҳужжатлар матнлари лойиҳалари кўриб чиқилди ва келишилди. ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг Синдао декларацияси ушбу ҳужжатларнинг марказийси ҳисобланади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться