Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади

2018-06-08 | Жамият

Наманган вилоятида фаолият кўрсатаётган Давлат хизматлари марказларида жорий йил 1 июнь ҳолатига кўра 65 хизмат тури бўйича жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 84 минг 814 мурожаат келиб тушган.

Бу ҳақда вилоятда ташкил этилган медиа-турда маълумот берилди. Тадбир иштирокчилари Наманган шаҳридаги Давлат хизматлари маркази фаолияти билан танишди. Бу ерда кўрсатилаётган хизматлар сифати ва шаффофлиги, яратилган шароитлар, жумладан, марказда болалар майдончасининг ташкил этилгани иш унумдорлигининг янада ошишига хизмат қилмоқда.
 
Иштирокчилар куннинг иккинчи ярмида Учқўрғон туманининг чекка қишлоқларидан бирида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси ва сектор раҳбарлари иштирокида ташкил этилган сайёр қабулда ҳам қатнашди.
 
Медиа-тур якунида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун матбуот анжумани ўтказилди.
 

Моҳигул Қосимова, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться