Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Урганч шаҳрида «Ўқув асбоб-ускуналари ва анжомларининг хавфсизлиги тўғрисида»га бағишланган семинар бўлиб ўтди
2018-06-08 | Жамият
Жорий йилнинг 07 июнь куни Хоразм стандартлаштириш ва метрология бошқармаси хамда Хоразм синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонаси ташаббуси билан вилоят Халқ таълими бошқармаси, вилоят мактабгача таълим бошқармаси, вилоят ўрта махсус таълими ҳудудий бошқармаси, Урганч давлат университети, Тошкент Ахборот технологиялари университети Урганч филиали, Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали ва «Ўқув таълим-таъминот» давлат унитар корхонаси Хоразм филиали билан ҳамкорликда Урганч шаҳар 1-сон мусиқа ва санъат мактабида ўтказиладиган «Ўқув асбоб-ускуналари ва анжомларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент талаблари мавзуси»да семинар бўлиб ўтди.
Ўтказилган семинарда Хоразм стандартлаштириш ва метрология бошқармаси хамда Хоразм синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонаси мутахассислари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 02 июндаги 345-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўқув асбоб-ускуналари ва анжомларининг хавфсизлиги тўғрисида»ги умумий техник регламентининг мазмун моҳияти ва талабларини тушунтириб ўтилди.
Йиғилиши якунида мавзуга оид савол ва таклифлар эшитилиб, мутахассислар томонидан атрофлича жавоб ва тавсиялар берилди. Семинар баҳс ва мунозаралар асосида қизиқарли тарзда якунланди.
Манба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги