Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ИИВ Ички ишлар органлари ходимларини бошланғич тайёрлаш ва малакасини ошириш Тошкент шаҳар марказида сиёсий-ижтимоий ва маънавий-ҳуқуқий тадбирлар ўтказилди

2018-06-07 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ички ишлар органлари ходимларини бошланғич тайёрлаш ва малакасини ошириш Тошкент шаҳар марказида ўзгарувчан шахсий таркибнинг сиёсий-ижтимоий ва маънавий-ҳуқуқий  саводхонлигини  янада ошириш ва уларни ҳар томонлама етук кадрлар қилиб тарбиялаш мақсадида, таълим-тарбия жараёнига фан ва маданият арбоблари, ҳуқуқшунос ва бошқа ижтимоий фанлар бўйича тегишли мутахассисларини жалб қилиш анъанага айланган.

Ушбу ишларнинг мантиқий давоми сифатида Марказнинг ўзгарувчан шахсий таркиби учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февраль кунидаги Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг устувор йўналишларини ҳамда ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишлар ҳолати ва натижалари бўйича яқиндан танишиш мақсадида, “Ҳаракатлар стратегияси, тараққиётнинг янги босқичи” мавзусида тадбир ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Фан, таълим ва ишлаб чиқаришни интеграция қилиш бошқармаси бошлиғи Олимжон Тўйчиев маъруза қилди.

О.Тўйчиев 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг бешта устувор йўналиши юзасидан тайёрланган слайд шаклидаги кўргазмали материал ёрдамида тўлиқ тушунчалар берди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрь кунидаги ПФ-5264-сонли Фармони билан ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг ташкил этилиш сабаблари, вазирликнинг вазифа ва функциялари тўғрисида ҳам батафсил маълумот берди.  

Хусусан, маърузачи Ҳаракатлар стратегиясининг бешта устувор йўналиши ўзаро узвий боғлиқ, яъни давлат ва жамият қурилишини такомиллаштирмасдан, қонун устуворлигини таъминламасдан ва суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилмасдан туриб, иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштиришга эришиб бўлмаслигини асосли фикрлар билан тўлиқ ёритиб берди.

Ҳаракатлар стратегиясининг мақсади – олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини тубдан оширишдан, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожлантиришни таъминлаш учун шарт-шароитлар яратишдан, мамлакатни модернизациялаш ва ҳаётнинг барча соҳаларини эркинлаштиришдан иборат, - деди О.Тўйчиев. 

Шунингдек, ўзгарувчан шахсий таркибни терроризм, диний экстремизм, ислом ақидапарастлиги, ёт ғоя мафкуралари, мутассиб диний оқимлар тўғрисидаги билимларини ошириш, ҳушёрлиги ва огоҳлигини кучайтириш мақсадида, “Ёшларда экстремизм, терроризм ғояларига нисбатан тоқатсизлик кайфиятини шакллантириш” мавзуси ҳам тадбир ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Диний ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари, исломшунос олим Нуримон Абдулхасан қатнашиб, экстремизм, терроризм, фундаментализм, сепаратизм тушунчаларининг мазмун-моҳияти, илк келиб чиқиш тарихи, унинг белгилари, шунингдек, бугунги глобал шароитда ёшлар орасида авж олаётган турли кўринишдаги маданият шакллари хусусида кенг тўхталиб, мавзуга доир асосий тушунчаларни тўлиқ ёритиб берди. 

Тадбирда бугунги кунда дунёнинг турли минтақа ва ҳудудларида авж олаётган қарама-қаршилик, бўлаётган қонли тўқнашувлар, мусулмон дунёсидаги турли масҳаб ва оқимлар ўртасида кучайиб бораётган ўзаро низо ва зиддиятлар, бегуноҳ одамлар қурбон бўлаётгани барчани ташвишга солаётгани, диний қадриятлар, эзгулик, инсоният душмани бўлаётган ёт ғояларнинг асл моҳиятини очиб бериш, бузғунчи оқимларни жиловлаш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш, мана шундай тинч, мусаффо осмон остида бунёдкорлик меҳнати билан банд бўлиб, шукурона келтириб яшаётган олижаноб халқимизнинг тинч ҳаётини ҳар қандай бало-қазолардан асрашга ўз ҳиссамизни қўшиш - бугунги кундаги энг долзарб вазифамиз бўлиши кераклиги таъкидлаб ўтилди. 

Учрашув якунида маърузачилар томонидан тингловчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди. 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Поделиться