Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Россия Федерацияси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг АТ-бўлимлари мутахассислари ўртасида ҳамкорлик бўйича ишлар бошланди
2018-06-07 | Иқтисодиёт
Россия Федерацияси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ўртасида имзоланган меморандум доирасида Россия Федерацияси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг АТ-бўлимлари мутахассислари ўртасида ҳамкорлик бўйича ишлар бошланди.
Йиғилишнинг биринчи кунида Молия вазирлиги мутахассислари билан бюджет даромадлари ва харажатларини электрон тарзда режалаштириш масалалари муҳокама қилинди.РФ Ғазначилиги ходимлари билан биргаликда бюджет ижроси бўйича очиқлик, ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда бюджет жараёнида иштирок этиш учун қулайлик яратиш масалалари муҳокама қилинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги