Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси

2018-05-07 | Сайлов

2018 йил 4 май куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Уни Комиссия раиси М.Абдусаломов бошқарди.

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 22 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш масалалари хусусан, 2019 йилда давлат ҳокимиятининг вакиллик органларига бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик кўриш, мазкур сиёсий жараён янада ошкоралик руҳида ўтишини таъминлайдиган янги, илғор амалиётни жорий этиш бўйича тадбирлар Дастурини қабул қилиш ҳамда миллий ва хорижий тажриба, халқаро норма ва стандартлар асосида тайёрланаётган ягона Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси лойиҳаси муҳокама қилинди.

Муҳокама якунлари бўйича давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатлари сайловига қонун ҳужжатлари талабларига риоя этган ҳолда, халқаро сайлов стандартларига мувофиқ равишда, юқори демократик савияда тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш, шунингдек, фуқароларнинг давлат ҳокимияти вакиллик органларига эркин сайлаш ва сайланиши билан боғлиқ конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш, сиёсий партияларнинг давлат ҳокимияти органларини шакллантириш жараёнида фаол иштирок этиши учун зарур шарт-шароитлар яратишга оид тадбирлар Дастури тегишли қарор билан тасдиқланди.

Шунингдек, тадбирлар Дастурида Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси лойиҳасини давлат органлари ва жамоат ташкилотлари, маҳаллий ва халқаро экспертлар билан ҳамкорликда кенг муҳокама қилиб янада такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилган.

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раиси ўринбосарини сайлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Ушбу лавозимга Комиссия аъзоси Рахимова Гюльноза Абдусаттаровна сайланди.

Рахимова Г.А., Тошкент давлат университетини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос. Кўп йиллар давомида прокуратура органлари тизимида масъул лавозимларда, хусусан, 2010 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот хизмати раҳбари, жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.

Мажлисда Комиссия фаолиятига тааллуқли бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Манба: Марказий сайлов комиссияси

Поделиться