Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги иш ҳақи тўловларининг тўланиш аҳволи бўйича ахборот беради

2018-05-07 | Иқтисодиёт

Молия вазирлиги томонидан 2018 йил апрель ойининг иккинчи ярми (ойнинг дастлабки биринчи 5 иш куни) учун иш ҳақлари тўланиши юзасидан тизимли мониторинг натижалари юзасидан шуни маълум қиламизки, жорий йилнинг 1 май куни Молия вазирлиги томонидан қуйи молия органларига бюджет ташкилотлари ишчиларининг иш ҳақи тўловларини ўз вақтида тўланишини таъминлаш мақсадида 573,4 млрд. сўм миқдорида мақсадли маблағлар ажратилди.

Натижада ҳудудий ғазна ҳисоб рақамларида иш ҳақи тўловларини ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши учун етарли миқдорда маблағлар шакллантирилди. Шу билан бирга бюджет ташкилотлари раҳбарлари ва бош ҳисобчилари томонидан ғазначилик органларига тақдим этилган тўлов ҳужжатлари асосида жорий йилнинг 5 май санасига апрел ойининг 2 ярми учун иш ҳақи пулларини тўланиши республика бўйича 96,1 фоизни ташкил этди. Жумладан ҳудудлар кесимида:

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети - 100,0%
Андижон вилояти бюджети - 100,0%
Бухоро вилояти бюджети - 93,2%
Жиззах вилояти бюджети - 90,4%
Кашқадарё вилояти бюджети - 98,2%
Навоий вилояти бюджети - 93,8%
Наманган вилояти бюджети - 97,5%
Самарқанд вилояти бюджети - 92,5%
Сурхондарё вилояти бюджети - 100,0%
Сирдарё вилояти бюджети - 97,9%
Тошкент вилояти бюджети - 98,0%
Фарғона вилояти бюджети - 91,9%
Хоразм вилояти бюджети - 99,3%
Тошкент шаҳри бюджети - 96,5%

ЖАМИ - 96,1%

Бунда, Молия вазирлиги томонидан Республика бюджети бюджет ташкилотларида иш ҳақи тўланиши 86,6% ташкил этмоқда.

Молия вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан бюджет ташкилотларининг иш ҳақи тўловлари 5 иш кунидан кечиктирмай тўланиши бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда ва тегишли тўлов ҳужжатларини ғазначилик органларига ўз вақтида тақдим этилиши юзасидан тегишли тармоқ вазирликлар ҳамда бюджет ташкилотларига амалий ёрдам кўрсатиш ишлари олиб борилмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Поделиться