Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Навоий вилоятида “Обод қишлоқ” дастури ижроси ва томорқадан самарали фойдаланишнинг аҳоли бандлигини таъминлашдаги ўрни

2018-05-07 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Обод қишлоқ” дастури тўғрисидаги 2018 йил 29 мартдаги ПФ-5386-сон Фармони ва ”Обод қишлоқ” дастурини 2018 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги 2018 йил 29 мартдаги ПҚ-3630-сон Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Навоий вилоятининг 9 та туманида 13 та ҳудуд ушбу дастурга киритилган. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 122-ич-сонли буйруғини ижроси юзасидан жойлардаги тизим мутахассислари томондан жойларга бориб ўрганиб таҳлил қилинди.  Юқоридаги ҳудудларга жамоат ишлари ташкил этган корхоналарнинг умумий сони 80 тани ташкил этади.

Жумладан Хатирчи туманида жойлашган Хўжақўрғон қишлоғидаги дастурга киритилган ҳудудда жамоат ишларини ташкил этган 60 та корхоналарга 155 нафар ишсиз фуқаролар жамоат ишларига жалб қилинган.

Дастурни амалга ошириш жараёнида 540 нафар ёшлар ва 452 нафар хотин-қизлар иш билан таъминланди

Аҳолида мавжуд томорқаларидан самарали фойдаланиш ва кичик иссиқхоналар қурилишига кўмак бериш мақсадида фуқароларга имтиёзли кредитлар ажратилди.

Қизилтепа туманидаги Маликобод қишлоғидаги дастурга киритилган ҳудудда 388 нафар ишсиз фуқаролар иш билан таъминланган бўлиб, уларнинг 34 нафари касбга қайта ўқитилди, 20 та хонадонга томорқадан самарали фойдаланишга кўмак берилди.

Кармана туманидаги Тошработ ҳудудидаги 60 та хонадонга, Хатирчи туманидаги Хўжақўрғон ҳудудидаги 92 та хонадонга томорқадан самарали фойдаланишга ҳамда кичик иссиқхоналар қурилишига имтиёзли кредитлар берилди.

 Дастурга киритилган ҳудудларда шу кунга қадар умумий ҳисобда 26 та кичик савдо мажмуалари, 26 та хизмат кўрсатиш мажмуалари фаолиятини бошлади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Поделиться