Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Кўкда – “Тинчлик шарлари”

2018-05-04 | Жамият

Жойларда “Инсон қадри улуғ, хотира муқаддас”, “Мардлик, бурч ва садоқат” шиорлари остида ёшларнинг Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олиш тадбирлари давом этмоқда. Ўзбекистон Адлия вазирлигининг матбуот хизматидан маълум қилишларича, Тошкент шаҳар адлия бошқармаси вакиллари пойтахтимиздаги бир нечта хонадонларда бўлиб фахрийлар ҳолидан хабар олишди.

Юнусобод туманидаги Нурмуҳаммад Турсунов, Мирзо Улуғбек туманидаги Печенкин Николай, Яшнобод туманидаги Иноят Содиқов хонадони шулар сирасидандир.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига алоҳида эътибор кўрсатилиб, уларга Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан эсдалик совғалари тақдим этилди. Ёшлар ҳам отахонларга кўрсатган жасоратлари учун ўзларининг миннатдорчиликларини билдиришди.

Сир эмас, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг саъй-ҳаракатлари туфайли юртимизда осойишталик, тинчлик ҳукм сурмоқда.

Шунингдек, Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ёшлари пойтахтимиздаги Ғафур Ғулом истироҳат боғида байрам тадбирларини давом эттиришди. “Тинчлик шарлари!” учирилди.
 

Манба: ЎзА

Поделиться